Тайвандаги зилзилада 882 киши жароҳатланди

Тайвандаги зилзилада  882 киши жароҳатланди

АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Хуалян шаҳридан 18 км жанубда жойлашган.

Зилзила манбаи 34,8 км чуқурликда бўлиб, аҳоли пунктларига зарар етказган. Дастлабки маълумотларга кўра, 9 киши ҳалок бўлган, 882 киши жароҳатланган.

Тайван марказий метеорология бошқармаси (CWА) зилзила магнитудаси 7,2 ни ташкил этганини, силкинишлар эпицентри Хуалян шаҳридан 25 км жанубда, манба 15 км чуқурликда бўлганини маълум қилди.

CWА бу Тайванда охирги 25 йил ичида содир бўлган энг кучли зилзила эканлигини айтди ва оролнинг шимолий ҳудудларида цунами хавфи ҳақида огоҳлантирди.

Тайван оролидан ташқари материк Хитой ва қўшни мамлакатларда ҳам цунами ҳақида огоҳлантиришлар эълон қилинган.

Хитой Тсунамидан огоҳлантириш маркази қизил даражадаги цунами ҳақида огоҳлантирди. Бу тўрт босқичли огоҳлантириш тизимининг энг юқори даражаси.

АҚШ Геологик хизмати, биринчи зилзиладан 20 дақиқа ўтгач, 6,4 магнитудали иккинчи зилзила ҳақида хабар берди, Ҳуалиен шаҳридан 11 км шимоли-шарқда, манба 12,6 км чуқурликда жойлашган.

АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, магнитудаси 4,7 дан 5,7 гача бўлган 16 та ер силкинишлари ҳам қайд этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!