Вазирликка кўра, оммавий ахборот воситаларида бундай жўнатмалар бўйича қатор суриштирувлар эълон қилинганидан кейин экспорт назорати қоидалари кучайтирилган. Хусусан, Россия ва Беларусга нисбатан жорий этилган санкцияларни бузганлик учун жарима миқдори сезиларли даражада оширилди. Ҳозирда унинг миқдори 1 миллион Тайван доллари (тахминан 31 минг 100 АҚШ доллари).
Бундан ташқари, Тайван Иқтисодиёт вазирлиги ишлаб чиқарувчилар билан фаол тушунтириш ишлари олиб борилаётгани, уларни қонунчиликка риоя қилишга ва маҳсулотларнинг якуний оқимини назорат қилишга чақираётгани ҳақида хабар берди.
Тақдим этилган маълумотларга кўра, бу ишлар аллақачон ўз натижаларини берган ва Тайвандан Россияга дастгоҳлар экспорти ҳажми нолга камайган.
Шу йилнинг январ ойида The Insider ва The Reporter нашрларининг қўшма текширувни эълон қилинган эди. Унда Тайван ҳукуматнинг Украина тарафдори позициясига қарамай, Россия армияси корхоналари учун металлга ишлов бериш дастгоҳларининг асосий етказиб берувчисига айлангани таъкидланган. Нашрлар бу экспортнинг Туркия каби учинчи давлатлар орқали амалга оширилаётганига ишора қилган. Феврал ойида Тайпей мақолада келтирилган бир нечта Россия компанияларига қарши санкциялар киритган эди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси (UNCCD) Томонлар конференцияси 16-сессиясининг (CОP16) очилиш маросимида иштирок этмоқда.
Калифорния маъмурияти АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп маъмуриятига ноқонуний муҳожирларни оммавий равишда чиқариб юборишни ташкил этишда ёрдам бермайди.
Сўнгги бир кун ичида Исроил мудофаа кучларининг Ғазо секторига берган зарбалари оқибатида Save the Children ва World Central Kitchen гуманитар ташкилотлари ходимлари ҳалок бўлди.
Иштихон туманида яшовчи фуқаро Б.М томонидан Халқаро қизил китобга киритилган мамлакатга ноқонуний йўл билан олиб кирилган Йўлбарс питонини сақлаб келиб таълим масканларида томошалар қуйиб келаётганлиги маълум бўлди.
Гвинеянинг Нзерекоре шаҳрида футбол фанатлари ўртасида келиб чиққан тўқнашувда 100 дан зиёд одам ҳалок бўлди. Бу якуний рақам эмас, чунки жароҳатланганлар жуда кўп.
Ўзбекистон фуқаролари Хитойга 30 кун визасиз саёҳат қилиши мумкинлиги, тегишли битим икки давлат ташқи ишлар вазирлари томонидан имзолангани хабар қилинганди.
Франция президенти Эммануэль Макрон француз ҳарбийлари томонидан 1944 йилда амалга оширилган қатлиомни расман тан олди. Бу ҳақда у Сенегал раҳбариятига фожианинг 80 йиллиги муносабати билан йўллаган мактубида гапирган.
Исроил миллий хавфсизлик вазири ва ўта ўнг қанот «Оцма Йехудит»партияси етакчиси Итамар Бен-Гвир барча масжидларда азон айтишда қўлланилаётган овоз кучайтиргичларни мусодара қилишни буюрди. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича янги Олий вакили, Эстония собиқ бош вазири Кая Каллас Украинага Европа қўшинларини юборишни истисно қилмади.
Япония бош вазири Шигеру Ишиба машинаси олдинда кетаётган ҳукумат раҳбарини ҳимоя қилувчи махсус полиция машинасига бориб урилган. Ахборот агентлигининг хабар беришича, Ишиба жабрланмаган.