Татьяна Каримованинг вафоти ҳақидаги хабарлар ростми?

Татьяна Каримованинг вафоти ҳақидаги хабарлар ростми?

Бугун, 27 май куни эрта тонгдан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Акбаровна Каримованинг вафот этгани ҳақида хорижий ОАВда асоссиз миш-мишлар тарқалди. Унда Татьяна Акбаровна 27 май тонгида юрак хуружига чалингани ва вафот этгани қайд этилади.


 
“Qalampir.uz” интернет нашри ходимлари хабарга аниқлик киритиш мақсадида Каримовлар оиласига яқинлар билан боғланди.
 
Ишончли манбанинг маълум қилишича, тарқалаётган хабарлар ёлғон. Татьяна Каримова соғ-саломат. Хавотирга эса ўрин йўқ.
 
Татьяна Каримова турмуш ўртоғи – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хотира тадбирларида фаол. У доим оила номидан иштирок этиб, турмуш ўртоғи билан ўтган даврларни ёдга олади. Ислом Каримовнинг вафотидан кейин Татьяна Каримова қизи Лола Каримова-Тилляева билан Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фондига асос солди. Бироқ, бир неча ойдан буён Лола Каримова-Тилляева Тошкентдан узоқда, хорижда қолмоқда. 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!