Татаристон делегацияси Термизга ташриф буюрди

Татаристон делегацияси Термизга ташриф буюрди

Бугун Татаристон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – саноат ва савдо вазири Олег Коробченко бошчилигидаги делегация Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди. Делегацияни Термиз халқаро аеропортида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Шерзод Ражабов ва Шерали Жўраев кутиб олди.

Шундан сўнг, меҳмонлар Ал Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишиб, мажмуа билан яқиндан танишишди.

Ташриф давомида эркин иқтисодий зона ва ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишув ҳамда икки томонлама ташрифлар давомида эришилган келишувларни амалга ошириш ва келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари юзасидан музокаралар ўтказиш белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 27 март куни Татаристон Республикаси Раиси Рустам Минниханов амалий ташриф билан вилоятимизда бўлган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!