«Олтин қалам» мукофотининг тақдирлаш маросими 14 май кунига қолдирилди – Журналистлар уюшмаси

«Олтин қалам» мукофотининг тақдирлаш маросими 14 май кунига қолдирилди – Журналистлар уюшмаси

Ҳар йили 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунида ўтказиладиган «Олтин қалам» мукофотининг тақдирлаш маросими бу йил бошқа санага кўчирилди.

Бунга сабаб 2-3 май кунлари Тошкентда йирик тадбир III-Халқаро инвестиция форумининг Халқаро Анжуманлар саройида ўтказилиши экан.

Маълумки, 2-3 май кунлари Тошкентда йирик тадбир III Халқаро инвестиция форуми ўтказиляпти. Журналистларимиз ушбу тадбирларда фаол иштирок этади. Биз буни ҳисобга олган ҳолда XVIII "Олтин қалам" миллий мукофоти тақдирлаш маросимига журналистларни кенг жалб қилиш мақсадида 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишлаб ўтказиб келинаётган тантанали тадбирни 14 май куни Халқаро анжуманлар саройида ўтказишни режалаштирмоқдамиз, дея маълум қилди Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!