Грузияда “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда

Грузияда “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунга қарши норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда

Тбилисидаги Парламент биноси олдида минглаб намойишчилар тўпланган. Намойишчилар бино дарвозалари олдида тўсиқлар ўрнатишмоқда. Айрим намойишчилар бинога бостириб киришга уринишяпти.

Грузия Ички ишлар вазирлиги хавфсизлик кучлари депутатларнинг Парламент биносидан хавфсиз чиқиб кетишини таъминлаганини маълум қилди.

Ички ишлар вазирлиги раҳбари ўринбосари Дарахвелидзенинг айтишича, намойишчилар парламент биносига бостириб киришга уринмоқда, полиция эса ўз навбатида махсус воситалардан фойдаланмоқда. Хавфсизлик кучлари, шунингдек, Мтквари (Кура) дарёсининг ўнг қирғоғида намойишчиларни тарқатиб юборилишини маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!