Тарих яратган спортчиларимиз юртимизга қайтишмоқда

Тарих яратган спортчиларимиз юртимизга қайтишмоқда

Туркиядаги жаҳон чемпионатида иштирок этган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 21 майдан 22 майга ўтар кечаси соат 01:05 да юртимизга қайтиб келади.

Эслатиб ўтамиз, аёллар ўртасидаги ЖЧда боксчиларимиз ўзбек бокси тарихида илк бор медаль қўлга киритишди. -50 кг вазнли Азиза Ёкубова ва +81 кг вазнли Моҳира Абдуллаева ярим финалга қадар етиб бориб, бронза медалига сазовор бўлдилар.

Терма жамоамиз аъзолари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олиниши режалаштирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!