Тақинчоқлар ясаш, гилам, кўрпа ва ёстиқ тайёрлаш: 100 дан ортиқ фаолият билан ўзини ўзи банд қилган ҳолда шуғулланиш мумкин
🔰 Аҳолини тадбиркорлик фаолиятига янада кенг жалб қилиш ва қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча шарт-шароитларни яратиш мақсадида ўзини ўзи банд қиладиган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига қуйидагилар ҳам киритилган:
▫️қайта ишланган жундан кийимлар ва бошқа буюмлар тўқиш;
▫️уй шароитида лойдан тандир тайёрлаш;
▫️атлас ва адрас тўқиш;
▫️майда мунчоқ (бисер) тикиш;
▫️дўппидўзлик маҳсулотларини уй шароитида тайёрлаш;
▫️темирчилик маҳсулотларини уй шароитида тайёрлаш;
▫️асаларичилик, шунингдек, асалари уяси ва рамкаларини ясаш;
▫️қуроқчилик усулида кўйлак, кўрпа ва ёпинчиқлар тикиш;
▫️қўзиқоринларни териш, уй шароитларида етиштириш ва сотиш;
▫️пичоқ тайёрлаш, чархлаш ва сотиш;
▫️қоғоздан қутилар, бандероллар тайёрлаш;
▫️уй шароитида иссиқхона маҳсулотларини етиштириш;
▫️тайёр маҳсулотга этикетка бириктириш;
▫️уй шароитида болалар ўйинчоғи ишлаб чиқариш;
▫️уй шароитида супурги етиштириш ва тайёрлаш;
▫️ясси оёқли болалар оёқ кийимларини тайёрлаш;
▫️миллий тақинчоқлар ясаш;
▫️кандакорлик, мискарлик буюмларини уй шароитида тайёрлаш;
▫️дағал жундан гилам, кўрпа ва ёстиқ тайёрлаш.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Бош прокуратура ахборот хизмати терговга қадар текширув давомида InfinBANK АТБ Қўқон филиали кредит бўлими мутахассиси А.Т. гумонланувчи сифатида қўлга олинганини маълум қилди
Шунингдек, қўлга олиш жараёнида воқеа жойидан қочишга уринган тадбиркорнинг ёнидан 14,5 минг АҚШ доллари ва 6 млн 250 минг сўм пул маблағлари ҳам олинган.