Таълим: катта ўқув юки сифат гарови эмас

Таълим: катта ўқув юки сифат гарови эмас

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Ўзбекистон мактабларида ўқув юкламасини аниқлашга қаратилган тадқиқот ўтказди.

Тадқиқот давомида қуйидаги натижалар олинди:

1. Ўзбекистонда ўқувчилар бошқа мамлакатлардагига қараганда анча кўп ўқийди. Улар учун ҳафталик ўртача юклама 28,2 соатни ташкил қилади.

2. Ўзбекистонлик ўқувчилар математика фани бўйича нисбатан камроқ таҳсил олади.

3. Ўзбекистон мактабларида ўқув режасига кўра ижтимоий ва амалий фанларга кўпроқ вақт ажратилади.

4. Мамлакатимизда бир ўқитувчига тўғри келадиган ўқувчилар сони 11,9 нафарни ташкил этади.

5. Ўзбекистонлик ўқитувчилари учун дарс соатлари бошқа мамлакатлардагидан жиддий фарқ қилмайди, аммо ўқитиш кунлари анча кўп.

ПМТИ мутахассислари тадқиқот давомида ота-оналар ўртасида сўров ҳам ўтказди (N=203). Унинг натижалари қуйидагича бўлди:

- кўпчилик ота-оналарнинг (61,1%) фикрига кўра, бола учун ўқув юкининг интенсивлиги мақбул даражада. Ота-оналарнинг 25,1% и ўқув юкини юқори, 13,8% и эса паст, деб ҳисоблайди;

- ота-оналарнинг 38,4% и мактабларда берилаётган билим даражасидан қониқмайди, 12,8% и фарзандларининг билим даражасини юқори, деб баҳолайди, 48,8% и келажакдаги касблар учун етарли, деб ҳисоблайди;

- аксарият ота-оналар репетитор хизматидан фаол фойдаланади: тизимли равишда - 40,9%, баъзан - 34,5%, фойдаланмайди - 24,6%;

- кўпгина ота-оналарнинг (59,1%) фикрига кўра, мактабларнинг ўқув режасида мактабдан ташқари мустақил равишда ўрганиш мумкин бўлган фанлар мавжуд.

Эконометрик таҳлил натижаларига кўра, таълим сифатига биринчи навбатда боланинг билим олишга қизиқиши ва билим даражаси таъсир қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!