Талабалар оиласининг бетоб аъзосини парваришлаш учун ҳам академик таътил олиши мумкин бўлади

Талабалар оиласининг бетоб аъзосини парваришлаш учун ҳам академик таътил олиши мумкин бўлади

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил бериш тўғрисидаги низом лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Лойиҳага кўра, талабаларга академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:

  • ҳарбий хизматни ўташ учун;
  • саломатлигини тиклаш учун;
  • ҳомиладорлик ва туғиш учун;
  • болаларни парвариш қилиш учун;
  • оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси, акаси, укаси, опаси, синглиси, турмуш ўртоғи) парвариш қилиш учун.

Таклиф этилишича. академик таътил ўқув йилининг ҳар қандай қисмида, қуйидаги муддатларга берилади:

  • ҳарбий хизматни ўташ учун – қонун ҳужжатларида белгиланган ҳарбий хизматни ўташ муддатига;
  • саломатлигини тиклаш учун – 12 ой муддатга;
  • ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш учун – қонун ҳужжатларида белгиланган ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болаларни парвариш қилиш таътиллари муддатига;
  • оиласининг бетоб аъзосини парвариш қилиш учун – талабанинг аризасига мувофиқ олий таълим муассасаси ректори (директори) томонидан белгиланган (камида 1 семестр) муддатга.

Академик таътил бериладиган талабалар ўз ихтиёрига кўра академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ва масофавий шаклига ўтказилади (агар ОТМда муайян таълим йўналиши бўйича бундай таълимнинг шакллари мавжуд бўлса). Мазкур тартиб ҳарбий хизматни ўташ учун академик таътил бериш ҳолатига нисбатан татбиқ этилмайди.

Талабага академик таътил берилиши уни ОТМдан четлаштириш деб ҳисобланмайди.

Академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.

Талабанинг академик таътил олиш ҳақидаги мурожаати бир ҳафталик муддатда кўриб чиқилади.

Низом лойиҳаси муҳокамасида 5 мартга қадар қатнашиш мумкин


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!