Таиланд ва Камбоджа делегациялари ўртасидаги дастлабки музокараларда икки давлат чегарасида ўт очишни тўхтатиш режимини амалга ошириш ва мониторинг қилиш бўйича асосий консенсусга эришилди.
Бу ҳақда Малайзия Қуролли кучлари қўмондони генерал Моҳд Низом Жаффар Bernama давлат агентлигига берган изоҳида маълум қилган.
Музокаралар 4-7 август кунлари Куала-Лумпурда бўлиб ўтаётган икки томонлама Таиланд-Камбоджа чегара қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши доирасида бўлиб ўтмоқда. Таиланд ва Камбоджа мудофаа вазирлари раислигидаги якуний йиғилиш 7 август куни Малайзиядан келган кузатувчилар, шунингдек, Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСЕАН) раиси ҳамда АҚШ ва Хитой иштирокида бўлиб ўтади.
Генерал Жаффарнинг сўзларига кўра, ўт очишни тўхтатиш режимининг бажарилишини назорат қилиш бўйича техник топшириқ бўйича келишувга эришилган. У АСЕАН мамлакатлари ҳарбий атташеларининг вақтинчалик ва доимий кузатувчилар гуруҳи томонидан амалга оширилади, улар дастлабки ва кейинги даврларда чегарадаги вазиятни назорат қилади.
Дастлабки музокаралар 4-6 август кунлари ёпиқ эшиклар ортида ҳар икки томоннинг 40 нафар вакили иштирокида бўлиб ўтди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.