Таиланд Россия фуқароларининг махсус визасиз қолиш муддатини 90 кундан 60 кунгача қисқартирди

Таиланд Россия фуқароларининг махсус визасиз қолиш муддатини 90 кундан 60 кунгача қисқартирди

Таиланд ҳукумати Россия фуқароларининг махсус визасиз қолиш муддатини 90 кундан 60 кунгача қисқартирди. Янги қоида 1 майдан кучга киради, деб хабар берди ТАСС ахборот агентлиги.

Таиланд Бош вазири Сеттха Тхависин ҳукумат ташқи ишлар вазирининг таклифини маъқуллаганини айтди. Ушбу қоида қанча муддатга жорий этилиши ҳозирча аниқ эмас.

90 кунлик муддат фақат 2023 йилнинг ноябрь ойида вақтинчалик асосда жорий қилинган.

Қироллик расмийларига кўра, 2024 йил бошидан бери Таиландга 700 минг Россия фуқароси ташриф буюрган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!