"Реал Мадрид" ёзда ҳимоя ва ярим ҳимояни кучайтиришни режалаштирмоқда.
Marca хабарига кўра, Мадрид клуби ўнг ва чап қанот ҳимоячиси ҳамда ярим ҳимоячи сотиб олиш устида ишламоқда. Клуб Давид Алаба, Эдер Милитао ва Антонио Рюдигернинг соғлиғи ҳақида қайғураётгани учун марказий ҳимоячи билан шартнома имзолаш ҳам мумкин.
"Реал Мадрид"нинг ёзги трансфер ойнасидаги устувор вазифаси Трент Александр-Арнольдни қўлга киритишдир. Клуб раҳбарияти "Ливерпуль" ҳимоячисининг жамоага қўшилиши кафолатланган деб ҳисобламоқда. Агар "Ливерпул" уни 1-10 июнь кунлари давом этадиган қўшимча трансфер ойнасида қўйиб юборишга рози бўлса, Трент клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида "Реал"да ўйнаши мумкин.
Хабар қилинишича, клуб раҳбарияти "Борнмут" футболчиси Милош Керкезнинг номзодини муҳокама қилмоқда, "Реал Мадрид" сўнгги бир неча ҳафта ичида 21 ёшли ҳимоячининг ўйинини диққат билан кузатиб борган. Алексис МакАллистер потенциал ярим ҳимоячи сифатида тилга олинган.
Tsukuba университети япон олимлари мунтазам равишда велосипед миниш кексалик даврида ўлим хавфини ва узоқ муддатли парваришга бўлган эҳтиёжни камайтиришини аниқлади.
Испания, Португалия, Франсия ва Белгияда электр энергиясида катта узилишлар юз берди, бу эса аҳолини электр энергияси, интернет ва мобил алоқасиз қолдирди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Полша мисолида Россия ва Украина чегарасида девор қуриши керак , деб ёзади шарҳловчи Марк Тиссен The Washington Post газетасидаги мақоласида.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) АҚШ маблағларининг қисқариши туфайли келгуси икки йил ичида ходимларининг иш ҳақининг 25 фоизини тўлаш учун маблағ етишмаяпти.
Нашрнинг ёзишича, бир қатор Европа давлатларини фалаж қилган электр ўчишларининг сабаби ҳали ҳам "номаълум", бироқ "эҳтимолий версиялар орасида кибертерроризм ҳам кўриб чиқилмоқда".