Таиланд бош вазири Пхетхонгтхан Чинават хорижликлар учун визасиз режим муддатини қайта кўриб чиқиш, уни 60 кундан 30 кунгача қисқартириш ҳақида буйруқ берди, деб ёзади ТАСС.
Бу ҳақда қиролликнинг жамоатчилик билан алоқалар давлат департаменти хабар берди.
— Яқинда Бош вазир Пхетхонгтхан Чинават визасиз кириш тизимини қайта кўриб чиқишни буюрди, чунки баъзи ташриф буюрувчилар рухсат этилганидан кўпроқ вақт қолиш ва ноқонуний ишлаш каби қонунларни бузаётгани аниқланди. Тегишли идоралар, жумладан, ТИВ, ИИВ, туризм ва спорт вазирликларига ушбу тизимнинг самарадорлигини, айниқса, бўлиш муддатини ўрганиш, унинг туризмни ривожлантириш мақсадига мос келишини таъминлаш таклиф этилди. Айни пайтда визасиз кириш тизими Таиландга сайёҳлик ёки зудлик билан ишлаш мақсадида 60 кунгача бўлган 93 мамлакат ва ҳудудлар фуқаролари учун амал қилади, визасиз режим 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин, — дейилади департамент хабарида.
2024 йил 15 июлда Таиланднинг ўша пайтдаги бош вазири Сеттха Тхависин қиролликка сайёҳлик мақсадида ташриф буюрадиган 93 мамлакат ва ҳудуддан ташриф буюрувчилар учун 60 кунгача визасиз режим жорий этиш тўғрисидаги фармонни тасдиқлади.
Аввалроқ Таиланд сайёҳлар учун кириш қоидаларини ўзгартирган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.