Тадбиркорларга қимматбаҳо металлар участкалари аукцион орқали таклиф этилади
Тадбиркорлик субъектларига қимматбаҳо, рангли, ноёб металлар ҳамда норуда кон ва участкалари (жами 390 та) шаффоф механизмлар асосида онлайн аукцион орқали таклиф этилади.
2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Унга кўра, ҳудудларда мавжуд минерал хомашё ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида истиқболли майдонларда қимматбаҳо, рангли ва ноёб металларга геология-қидирув ишлари ўтказилади.
Тадбиркорлик субъектларига қимматбаҳо, рангли, ноёб металлар ҳамда норуда кон ва участкалари (жами 390 та) шаффоф механизмлар асосида онлайн аукцион орқали таклиф этилади.
Иқтисодиётнинг драйвер тармоқлари учун минерал хомашё базаси захираларини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Геология соҳасини истиқболли ривожлантириш ҳамда олиб борилаётган геология-қидирув ишларини янада жадаллаштиришга қаратилган 2026-2030 йилларга мўлжалланган минерал хомашё базасини ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади ва Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Ўзбекистонда қора металлургия саноатини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилади.
Қора металлургия саноатини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш мўлжалланмоқда.
Бунда:
- металлургия корхоналарини қора металл хомашёси билан барқарор таъминлашни;
- қора металл прокати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 бараварга оширишни;
- импорт қилинадиган бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва материалларни маҳаллийлаштиришни;
- энергетика, шу жумладан, қайта тикланувчи энергия манбалари ва қурилиш соҳалари учун металл конструкциялар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришни назарда тутиш режалаштирилган.