Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида Nexia ҳайдовчиси ЙПХ ходимини уриб кетди, дея хабар қилмоқда вилояти ИИБ.
Қайд этилишича, Шўрчи туманида 2021 йилнинг 12 июль куни соат 17:25 ларда «Наврўз» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К-492 автомобиль йўлининг 2-километрида «Яккабоғ» маҳалласида яшовчи 1995 йилда туғилган фуқаро Х.Ф. бошқарувидаги Nexia автомашинани бошқариб келиб, хизмат фаолиятини олиб бораётган йўналиши бўйича йўлни ўнгдан чапга кесиб ўтаётган вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патруль хизмати отряди 4-сафарбарлик гуруҳи йўл-патруль хизмати инспектори Э.Ф.нинг тўхташ ишорасига амал қилмасдан ўз ҳаракатини давом эттириб, инспектор Э.Ф.ни автомашинасининг олд қисми билан уриб юборган.
Оқибатда инспектор Э.Ф. ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.
12 июль куни Х.Ф.га нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 266-моддаси 1-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.