Сурхондарёда ноқонуний сақланаётган ноёб ҳайвон турлари ҳайвонот боғига топширилди

Сурхондарёда ноқонуний сақланаётган ноёб ҳайвон турлари ҳайвонот боғига топширилди

Термиз ҳайвонот боғига “Қизил китоб”га киритилган 1 бош морхӯр ва 1 бош бухоро қўйи вақтинча топширилди, деб хабар қилади Давлат экология қўмитаси Ахборот хизмати.

Сурхондарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Ангор туманида қўшма рейд тадбирини ўтказиш давомида “Янгиобод” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Н. томонидан 1 бош морхўр ҳамда 1 бош бухоро қўйи ноқонуний равишда тутқинликда cақланиб келинаётганлиги аниқланди. Хозирда қонуний тўхтамга келгунга қадар морхўр ва бухоро қўйи Термиз ҳайвонот боғига топширилди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!