Сурхондарё вилоятида 633 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда «Ўзэнергоинспекция» хабар берди.
Қайд этилишича, вилоятда инспекциянинг ҳудудий бошқармаси, вилоят прокуратураси ва Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда назорат тадбири ўтказилган. Унда Жарқўрғон туман «Қўштепа» МФЙда фуқаро М.И.га қарашли сув насосининг электр ҳисоблагичи уланиш схемасини ўзбошимчалик билан ўзгартирган ҳолда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 633,4 миллион сўмлик зарар етказилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Жигар билан боғлиқ патологиялар доимий чарчоқ ҳисси, оғизда аччиқ таъм, кўнгил айниши, тери ва кўз оқининг сарғайиши, ўнг қовурға остида оғриқ, пешоб ва ахлат ранги ўзгариши каби аломатлар билан намоён бўлади
Мамлакатимизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, юртимизнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини юксалтиришда салмоқли натижаларга эришаётгани, ташаббускорлиги, замонавий билим ва тажрибасини намоён этиб, инвестицияларни жалб қилиш, импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатишни янада кенгайтириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлида алоҳида жонбозлик кўрсатаётгани, шунингдек, ўзининг муҳим илмий-амалий ишланмалари ва инновацион лойиҳалари билан бизнес соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётгани учун бир қатор тадбиркорлар тақдирланди.
Аниқланишича, ушбу бузиш ишлари Афғонистон Маданият ва ахборот вазирлиги ҳамда кенг жамоатчилик билан келишилмаган. Афғон тарафи ҳолат юзасидан таассуф билдирган.
2025 йил 18 август куни Туркистон шаҳрида айни пайтдаги энг йирик контрабанда иши бўйича ҳукм чиқарилди. Бу ҳақда 20 август куни вилоят суди матбуот хизмати маълум қилди, деб хабар бермоқда Zakon.kz.
Покистон, Ҳиндистон томонидан бошқариладиган Кашмир ва Непалда кучли ёмғирлар сабаб тўсатдан юз берган сув тошқинлари катта фожеаларга олиб келди. Расмий маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 400 дан ошди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида Ангрен шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пул маблағидан 2100 АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ушланди
Исроил муҳосарасидаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат ичида очлик ва озуқасизлик сабабли яна 7 нафар фаластинлик вафот этди, улар орасида 2 нафар бола ҳам бор.