Кеча, 18 январь куни “Media24.uz” телеграм каналида “Сурхондарё ҳокими кредитни ёптиришга прокурорларни сафарбар қилмоқда” сарлавҳаси остида пост эълон қилинди. Ушбу постда муаммоли кредитларни ундириш бўйича прокурорлар бошчилигида ишчи гуруҳлар тузилгани, амалга оширилаётган ишлар ҳар жума кунлари муҳокама қилиниши белгилангани келтирилган.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати пост юзасидан маълумот берди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига асосан банкларнинг барқарор фаолият юритиши, давлат ва тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар ўз вақтида ажратилиши, муаммоли кредитлар улушини камайтириш долзарб вазифа сифатида белгиланган.
Хусусан, 2022 йил 24 октябрь куни “Ҳудудлар ва тармоқларнинг иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича” бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида тижорат банкларининг кредит портфелидаги муаммоли кредитларни кескин камайтириш ва бартараф этиш бўйича аниқ вазмфалар белгилаб берилган.
Топшириққа биноан давлат улушига эга бўлган банкларда мавжуд муаммоли кредитларни ундириш ишларини жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Бош вазир ўринбосари, Марказий банк, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ҳисоб палатаси раисларининг биргаликдаги қўшма топшириғи қабул қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишларида ҳам муаммоли кредитларни кескин камайтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилиб, барча тармоқ ва ҳудуд раҳбарларига аниқ вазифалар белгилаб берилган.
Айни пайтда Сурхондарё вилоятидаги тижорат банкларининг кредит қўйилмалари қолдиғи 15,8 трлн. сўмдан ошган бўлиб, шундан йил бошига муаммоли кредитлар улуши 1,1 трлн. сўмдан ёки 7,2 фоиздан юқорилигича қолмоқда. Бундан ташқари, муддати келаётган ва муаммога айланиш ҳавфи вужудга келаётган яна 2,7 трлн. сўмлик кредит мавжуд бўлиб, бу кўрсаткич республика миқёсида охирги ўринлардан бирини эгалламоқда.
Шуни айтиш керакки, муаммоли кредитларнинг ортиши тижорат банкларининг молиявий барқарорлигига, активлар сифати ва ликвидлигига салбий таъсир этиш билан бирга банкларда иқтисодиётнинг кредитларга бўлган эҳтиёжини қондириш имконияти чекланиши ва тўловлар узлуксизлигини таъминламаслик хатарини оширади.
Шу мақсадда, банкларни соғломлаштириш ва муаммоли кредитларини ундириш бугунги кунда асосий вазифалардан биридир. Қолаверса, ҳар бир олинган кредит қайтарилиши шарт бўлиб, агар у ўз муддатида қайтарилса жисмоний ёки юридик шахснинг аввало ўзига фойда эканини, амалдаги қонунларга кўра, шартнома шартини ўз вақтида бажариш банклар учун ҳам, мижозлар учун ҳам бир хил мажбурият юклашини унутмаслигимиз керак.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.
Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.
Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.