«Сурхон» дарёсидан ноқонуний усуллар ва қуроллар орқали балиқ овлаган фуқароларнинг ҳаракатига чек қўйилди

«Сурхон» дарёсидан ноқонуний усуллар ва қуроллар орқали балиқ овлаган фуқароларнинг ҳаракатига чек қўйилди

Сурхондарё вилояти Экология ва Миллий гвардия бошқармаси ҳамкорлигида ҳудудларда олиб борилган тезкор рейд тадбирларида Шўрчи тумани «Тамаддун» маҳалласида яшовчи фуқаролар Ғ З, Қ.Шлар шериклари билан ноқонуний равишда таъқиқланган қуроллар ( қўлбола усулда тайёрланган электр қармоқ) орқали балиқ овлаш ҳолати аниқланган.

Гап шундаки, фуқаролар Ғ.Ш ва З.Қлар балиқ овлаб, чиқиб кетаётган вақтида машинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганда ичидан ноқонуний равишда овланган балиқлар топилган.

Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан ҳозирда бирламчи ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этиш учун тайёрланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!