Сурия шимолидаги Лозкийе (Латакия) вилоятининг Туркмендағи туманида жойлашган Башура қишлоғи яқинида содир бўлган йирик ўрмон ёнғини устидан назорат ўрнатиш ишлари ҳали ҳам давом этмоқда.
Суриянинг SANA ахборот агентлиги хабарига кўра, ёнғин жума куни кечқурун бошланган ва мураккаб рельеф ҳамда кучли шамол туфайли тезда катта ҳудудга тарқалган.
Фуқаро муҳофазаси кучлари, шунингдек Фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш вазирлигига қарашли ўт ўчирувчи отрядлар ёнғиннинг аҳоли пунктларига ва қишлоқ хўжалиги ерларига яқинлашишининг олдини олиш учун ҳаракат қилмоқда.
“Башур ҳудудидаги ёнғинни ўчиришни ўта мураккаб рельеф ва шамол кучайиши янада қийинлаштирмоқда”, — деди у.
Шунингдек, у айрим ҳудудларда жанглардан қолган портламаган ўқ-дорилар топилганини, бу эса ишларни янада эҳтиёткорлик билан бажаришни талаб қилаётганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, ёнғинни ўчириш учун мавжуд барча ресурслар саф мобилизация қилинган.
“Гуруҳларимиз тўлиқ қувват билан ишламоқда. Яқин соатларда ёнғинни ўчириш ва ҳудудни совутиш бўйича ижобий натижаларга эришишга умид қиляпмиз”, — дея қўшимча қилди аш-Шурнайқий.
Ўтган ёзда Лозкийенинг шимолий ҳудудларида содир бўлган кенг кўламли ўрмон ёнғинлари катта экологик ва қишлоқ хўжалиги зарарига сабаб бўлган эди. Шу боис расмийлар ҳудуддаги ёнғинлар хавфини камайтириш мақсадида тезкор чораларни кучайтирган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Таҳлилларга кўра, Россияда ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли ривожланмагани ва аҳолининг кескин қариши сабабли юзлаб кичик шаҳарлар яқин йилларда умуман харитадан йўқолиб кетиши мумкин.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.