Судьялар томонидан сайёр учрашув ўтказилди

Судьялар томонидан сайёр учрашув ўтказилди

Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари Малика Закирова, Анвар Ёриев, фуқаролик ишлар бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди раиси Муқаддас Гуламова томонидан туманидаги “Чархновза” маҳалла фуқаролар йиғинида “Оилада аёллар ва болалар ҳуқуқлари мавзуси юзасидан учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати хабар қилди...

Учрашувда фуқаролик ишлар бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди раиси Муқаддас Гуламова “ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас”, дея шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар бош қомусимиз бўлган Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилганлигини такидлади. Шунингдек, амалдаги Оила кодексида белгилангани каби ота-она ҳамда вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг шахсий мулкий ва номулкий ҳуқуқлари, ушбу ҳуқуқларини амалга ошириш юзасидан ҳам тегишли тушунтиришлар бериб ўтилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Малика Закирова никоҳ тузиш тартиби ва шартлари, никоҳдаги эр-хотинлик ҳуқуқ ва мажбуриятлари, оила аъзоларининг ўз ҳуқуқларини амалга оширишлари ҳамда ўз мажбуриятларини бажаришлари оиланинг бошқа аъзолари ва ўзга шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари юзасидан тушунтиришлар берди.

Учрашувда сўз олган Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Анвар Ёриев аёлларнинг уй-жой юзасидан келиб чиқадиган низоларга тўхталди.

— Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 32-моддасига кўра, уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақли, - дея юзага келаётган муаммолар, уларнинг ҳуқуқий ечимлари юзасидан учрашув иштирокчиларига атрофлича маълумотлар берди.

Учрашув сўнгида судьялар иштирокчиларни қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоб беришди.

Судьялар томонидан сайёр учрашув ўтказилдиСудьялар томонидан сайёр учрашув ўтказилдиСудьялар томонидан сайёр учрашув ўтказилди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Қурбон ҳайити куни қўй сўйишни тўхтатишга чақирди

Бу йил ёғингарчилик 30 йиллик ўртача кўрсаткичдан 53 фоизга кам бўлиб, натижада чорва учун яйлов етишмайди.

Зеленский Болгариядаги энг катта қабристон директори этиб тайинланди

"Украина ўлим пойтахтига, унинг президенти Зеленский эса энг катта қабристоннинг ижрочи директорига айлантирилди", деди Петков.

Разамбек Жамалов Тошкентдаги "Tahoe" автомобилига ўзига хос рақам танлади

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Разамбек Жамалов Тошкентдаги автомобилига қандай рақам харид қилгани ойдинлашди.

Хитой Украина урушига қўшилиши мумкин

Хитой Украинанинг вақтинчалик босиб олинган ҳудудларида ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш масаласида Россия билан музокаралар олиб бориши эҳтимоли бор.

Хитой АҚШ билан урушга тайёр. Нималар бўляпти?

Хитой, агар Вашингтон Пекин билан можарога интилса, АҚШга қарши савдо, божхона ёки бошқа ҳар қандай урушда охиригача туришга тайёр эканлиги ХХРнинг АҚШдаги элчихонасининг Х ижтимоий тармоғидаги хабарида айтилди.

Ўзбекистон ички ишлар вазири ўзгарди

Бундан илгарироқ А.Тошпўлатов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Медведов: "Лондондаги Украина саммити шармандали томоша"

Бугун Лондонда бўлиб ўтган Украина бўйича саммит шармандали томоша бўлди, деб ҳисоблайди Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев.

ДХХ солиқ, божхона, банк ходимлари ва ҳоким ўринбосари ҳамда тадбиркорлардан иборат уюшган жиноий гуруҳ фаолияти фош этди

Жиноий гуруҳ фаолиятини солиқ идораларининг собиқ ходими мувофиқлаштириб борган

15 миллион сўмлик маошли бўш иш ўринлари ҳақида фуқаролар нега маълумот ололмаётганига изоҳ берилди

Ушбу ҳолат 4 март соат 12:00 га қадар бартараф этилади. Қолаверса, қўнғироқ қилиб, навбат кутишни истамаган (боғлана олмаган) ҳамюртларимиз учун алтернатив таклиф сифатида телеграм бот ишга туширилмоқда.

АҚШ Россияга қарши санкцияларни бекор қилишга тайёр

Америка Қўшма Штатлари Москва билан муносабатларни тиклаш ва Украинадаги урушни тугатиш учун Россияга қарши санкцияларни юмшатиш режасини ишлаб чиқмоқда, деди Reuters агентлигига бу масаладан хабардор одамлар.

Геологлар улкан олтин захирасини топиб олди

Узоқ вақт ер остида яшириниб ётган кон яқинда топилди ва ундаги олтин миқдори ҳайратланарли даражада кўп эканлиги аниқланди.

Сув остида кўрилган энг улкан тирик мавжудот: У 34 метр узунликда ва Наполеон давридан бери яшаб келмоқда

Океаннинг ўзидан пайдо бўлган маржон рифлари ернинг хазинаси ҳисобланади, чунки улар кўплаб денгиз жонзотларига бошпана беради ва...

Россияликлар рекорд суръатда ўлмоқда

2024-йил якунларига кўра, Россияда табиий йўқотиш – яъни вафот этганлар ва туғилганлар сони орасидаги фарқ 596,2 минг кишини ташкил этди.

Руслар Путинга қарши чиқди

"Россия Путинга қарши" юриши бошланди.

Россия қурилиш майдонларида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон муҳожирларини ўрнини эгаллайдиган миллат пайдо бўлди

Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.

⚡ Трампдан шошилинч мурожаат!

"Мен Путинга ишонаман, лекин Россия Украинани бомбардимон қилмоқда".

11 мартдан доллар қанчага етиши аниқ бўлди

Марказий банк 2025 йил 11 мартдан валюталарнинг янги курсини белгилади.

Россия Трампни ғазаблантирди

Трамп Россияга қарши кескин чора кўради...?

Россия ҳудудида жанг қилаётган Украина кучлари деярли тўлиқ қуршаб олинган

Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Гвардиола яна бир марта Ҳусановни тилга олди

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия чемпионатининг 28-тури доирасида бўлиб ўтадиган "Ноттингем Форест" клубига қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ғазо бўғилмоқда: Ёқилғисиз шифохоналар ва очлик ёқасидаги аҳоли!

Исроилнинг блокадаси Ғазодаги азоб-уқубатларни чуқурлаштирмоқда.

НАТОга дарз кетди: АҚШ Европа ҳарбий машғулотларидан чекинишга қарор қилди!

АҚШ NATO'даги иттифоқчиларини Европада бўлажак ҳарбий машғулотларни режалаштиришда иштирок этишни тўхтатиш нияти ҳақида хабардор қилди.

Латакиядаги тўқнашувларда 50 дан ортиқ Сурия хавфсизлик кучлари ҳалок бўлди

Бу ҳақда “ТАСС”ГА таяниб, “Ал Жазеэра” телеканалига минтақавий хавфсизлик раҳбари маълум қилди.

Крокусдаги теракт ташкилотчиларидан бири АҚШ қамоғида

Муҳаммад Шарифуллоҳ исмли террорчи АҚШ махсус хизматлари сўровига биноан Покистонда ҳибсга олинган. У АҚШ қўшинлари Афғонистонни тарк этиш вақтида Кобул аэропортида теракт уюштиришда гумон қилинмоқда.

АҚШ президенти Трамп Саудия Арабистони билан йирик сармоявий келишувни эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони билан келаси тўрт йил ичида Америка компанияларига 1 триллион доллар сармоя киритиш бўйича келишувга эришганини айтди.

Трамп илк хорижий ташрифни қайси давлатга амалга оширишини айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп илк хорижий ташрифини Саудия Арабистонига амалга оширади. Бу қарорини у Саудия томони АҚШ компаниялари билан бир триллион долларлик битимга тайёр экани билан изоҳлаган.

Трамп Россия бўйича кескин баёнот эълон қилди

АҚШ президенти Доналд Трамп Россияга йирик санкциялар ва божхона тўловлари билан таҳдид қилди.

Парижда бомба сабаб поездлар қатнови тўхтаб қолди

Париждаги Гаре ду Норд трассаси Иккинчи жаҳон урушидаги бомба топилганидан кейин ёпилди.

Украина уруши харитаси Россиянинг уч фронтда чекинаётганини кўрсатмоқда

Украина ютуқлари ҳақидаги хабарлар шуни кўрсатадики, Киев кучлари АҚШнинг Россияга қарши курашни қўллаб-қувватлаши сусайиши тўғрисидаги мунозараларнинг жанг майдонига тезкор таъсир кўрсатишига йўл қўймаган.

Эрдоған: Биз 40 йиллик террор балосидан халос бўлишга жуда яқинмиз

Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Бештепедаги Миллий кўргазмалар залида қилган чиқишида айтди.

Латакияда комендантлик соати эълон қилинди

Сурия хавфсизлик кучлари ва собиқ президент Башар ал-Ассад тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувлар фонида Латакия вилояти Ички хавфсизлик бошқармаси жума куни маҳаллий вақт билан соат 10:00 га қадар комендантлик соати жорий қилди.

Туркияда одам савдоси қурбони бўлган икки қиз Ўзбекистонга олиб келинди

Қизларни алдаб чақиртирган ва уларни шаҳвоний ишларга жалб қилган шахслар Туркияда ҳибсга олинди.

Франциялик Сенатор Клод Малюр Доналд Трампни Рим императори Неронга қиёслади

У, шунингдек, Илон Маскни “кетаминли масхарабоз” деб атади.

Туркистон алоҳида мақомга эга бўлди

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев “Туркистон шаҳрининг алоҳида мақоми тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Россияда юз берган ЙТҲда уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Яна уч нафар ўзбекистонлик жароҳатланган ва шифохонага ётқизилган.

Самарқанддаги боғчада ҳам тарбиячи болаларни калтаклади

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода тарбиячи, дастлаб, болаларга бақиргани, сўнгра улардан бир нечтасининг бошига ургани ва силтаганини кўриш мумкин.

Жанубий Кореядаги ҳарбий самолёт сабаб жароҳатланганлар сони 15 нафарга етди — Yonhap

Бомбалар тушиши оқибатида бир неча турар-жой бинолари ва черков шикастланган.

Жанубий Кореяда қирувчи самолёт тасодифан қишлоққа 8 та бомба ташлади — Yonhap

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, ҳодиса оқибатида жабрланганларнинг тўрт нафари оғир аҳволда.

Ангрендаги кўмир конида авария оқибатида БелАЗ ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Оғир жароҳат олган самосвал ҳайдовчиси А.Ахмеджоновга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, Ангрен шаҳри марказий шифохонасига етказилган.

Бухорода 20 ёшли йигитнинг ичакларидан 5 тўғноғич ва 6 мих олиб ташланди

Маълум бўлишича, у психиатр назоратида рўйхатда турган.