Судланганлик “тамғаси” қандай олиб ташланади?

A A A
Судланганлик “тамғаси” қандай олиб ташланади?

Кўп фуқароларимиз “судланган” деган қора тамғадан йироқроқ юришга ҳаракат қилишади. Дунёда ҳеч бир инсон жиноятчи бўлиб туғилмайди, балки ана шу салбий иллатни ҳаёти давомида ўзига орттириб олади. Тақдир тақозоси биланми ёки билиб-билмай адашиб жиноят кўчасига кириб қолганлар кейинчалик ўз бўйниларига “судланган” деган тамғани олишга мажбур бўлишади.

Судланганлик ўзи нима? Амалдаги Жиноят кодексига кўра, судланганлик шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм этилганлигидан келиб чиқадиган ҳуқуқий ҳолатдир. Аслида, суд томонидан жазо тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган деб ҳисобланади.

Ҳар қандай хатти-ҳаракат ёки ҳаракатсизликнинг оқибати бўлгани каби, жиноят содир этишнинг ҳам ўзига яраша ҳуқуқий оқибати мавжуд ва бу ҳам бўлса судланганликдир.

Судланганлик эса шахс манфаатларига таъсир этувчи бир қатор ҳуқуқий оқибатларга сабаб бўлади.

Улар қўйидагилар:

жиноят квалификациясига таъсир этувчи, яъни жиноий жавобгарликни кучайтирувчи ҳолат ҳисобланади;

муайян ҳолларда шахсни “ўта хавфли рецидивист” деб топилишига асос бўлади;

жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этилади;

илгари содир этилган жинояти учун жазо ўтаётган шахс томонидан янги жиноят содир этилган ҳолларда, ҳукмлар мажмуи бўйича жазо белгилашда судланганлик қаттиқроқ қоидалар қўлланилишига сабаб бўлади;

тугалланмаган ва олиб ташланмаган судланганлик ҳолатининг мавжудлиги айрим асослар бўйича, масалан, жабрланувчи билан ярашганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилишига тўсқинлик қилади.

 Қўйидаги ҳолатларда шахс судланмаган ҳисобланади:

жазо тайинланмаган ҳолда айблов ҳукми чиқарилганда;

тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган бўлса;

жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан жазодан озод қилинганда;

қилмиш ёки шахс ижтимоий хавфлилигини йўқотганлиги муносабати билан жазодан озод қилинганда;

айбдор ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги муносабати билан жазодан озод қилинганда;

жиноят содир этган шахс жабрланувчи билан ярашганлиги муносабати билан жазодан озод қилинганда;

жиноят содир этган шахс касаллиги туфайли жазодан озод қилинганда;

амнистия ёки афв этиш асосида жазодан озод қилинганда;

Судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши муносабати билан унинг барча ҳуқуқий оқибатлари бекор бўлади.

Кўпчиликка судланганлик ҳолати қачон йўқолиши қизиқ. Шу масалага тўхталадиган бўлсак, демак, жиноят қонуни бўйича шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугалланади:

шартли ҳукм қилинганларга нисбатан — суд томонидан шахсга белгиланган синов муддати тугаган кундан бошлаб;

мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач;

жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин бир йил ўтгач;

озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин — икки йил ўтгач;

беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — тўрт йил ўтгач;

беш йилдан ортиқ, лекин ўн йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — етти йил ўтгач;

ўн йилдан ортиқ, лекин ўн беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин — ўн йил ўтгач.

Қонунчилигимизда фуқароларимиз билиш лозим бўлган муҳим қоидалар мавжуд. Бу судланганликни муддатидан олдин олиб ташлаш масаласидир.

Жиноят кодексига кўра, агар шахс озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб бўлганидан кейин унга нисбатан маъмурий жазо ёки интизомий таъсир чоралари қўлланилмаган бўлса:

жамоат бирлашмаси;

фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи;

меҳнат жамоаси;

жазони ўтаб чиққан шахснинг ўзи ёки вакилининг берган илтимосномасига кўра ҳам суд Жиноят кодексида назарда тутилган юқорида қайд этилган муддатларнинг камида ярмини ўтганидан кейин унинг судланганлигини олиб ташлаши мумкин.

Бироқ қонунчилигимизда имтиёз тариқасида иқтисодиёт асосларига қарши айрим жиноятлар учун, хусусан Жиноят кодекснинг 178 — 184, 185 — 1852, 189 — 192-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлик учун ҳукм қилинган шахсларнинг судланганлиги улар давлатга жуда кўп зарар етказмаганда (базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдор), Кодекснинг 78-моддасида назарда тутилган муддатларнинг камида тўртдан бир қисмини ўтганидан кейин суд томонидан олиб ташланиши мумкинлиги белгиланган.

Бундан ташқари, қонунчилигимизда ўн беш йил ва ундан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан шахслар ҳамда ўта хавфли рецидивистлар, агар улар жазони ўтаб чиққанидан кейин ўн беш йил мобайнида янги жиноят содир этмасалар, суд уларнинг судланганлигини олиб ташлаши мумкинлиги белгиланган.

Судланганликни муддатидан илгари олиб ташлаш тўғрисидаги илтимоснома судланганлик ҳолати мавжуд шахс, унинг ҳимоячиси ёки қонуний вакилининг ёхуд жамоат бирлашмаси ёки жамоа томонидан жазони ўтаб чиққан шахс яшаш жойидаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига берилиши мумкин.

Шунингдек, судланганлик афв этиш ёки амнистия акти асосида ҳам олиб ташланиши мумкин.

Судланганлик ҳолатининг тугалланиш ёки судланганликни олиб ташлаш муддатлари қандай ҳисобланади?

Судланганлик ҳолатининг тугалланиш ёки судланганликни олиб ташлаш муддатлари суд томонидан жазога ҳукм қилинган шахснинг асосий ва қўшимча жазолари ўтаб бўлинган ёки ижро этилган кундан бошлаб ҳисобланади.

Асосий ва қўшимча жазо ўтаб бўлингач Жиноят кодексининг 78-моддасида белгиланган, яъни судланганлик муддатлари ўтиши билан шахс судланмаган ҳисобланади.

Судланганлик муддатларини ҳисоблашда бир қатор қоидалар мавжуд. Масалан агар шахс тайинланган жазодан қонунда белгиланган тартибда муддатидан илгари озод қилинган ёхуд жазо енгилроғи билан алмаштирилган бўлса, судланганлик муддати муддатидан илгари озод қилинган ёки енгилроғи билан алмаштирилган жазонинг амалда ўтаб бўлинган қисмидан ҳисобланади;

Агар шахсга тайинланган жарима ва ахлоқ тузатиш ишлари жазосини суд бошқа жазо билан алмаштирган бўлса, судланганлик муддати жазонинг амалда ўтаб бўлинган ёки ижро этилган қисмидан ҳисобланади;

Агар жазони ўтаб чиққан шахс судланганлик ҳолатининг муддати тугамай, яна жиноят содир этса, судланганлик ҳолатини тугатувчи муддатнинг ўтиши тўхтатилади. Илгари содир этилган жиноят учун судланганлик ҳолатининг тугаш муддати охирги содир этилган жиноят учун жазони амалда ўтаб бўлганидан бошлаб ҳисобланади.

Юқорида тўхталиб ўтилган масалалар юзасидан фуқароларимизга судланганлик бўйича етарли даражада маълумот берган бўлсак ўз мақсадимизга эришган ҳисобланамиз. Зеро, жамиятда ўрнатилган тартиб-қоидалардан кўзланган асосий мақсад ҳам фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этиш ҳамда уларни қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялашдан иборат. Шундай экан, барчамиз мамлакатимиз равнақи учун амалдаги қонунларимизда ўрнатилган ҳуқуқ ва эркинликларимиз билишимиз, мажбуриятларимизни бажаришимиз ҳамда уларга амал қилишимиз, зарурат бўлганда эса атрофдагиларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришимиз ҳам қарз ҳам фарздир.

Учқун САМАНДАРОВ,
жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди катта мутахассиси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

«Даҳшатли суммалар»: АҚШ бизнеси Россияга қарши санкциялар туфайли қанча йўқотгани маълум бўлди

Бу ҳақда Россиядаги Америка савдо палатаси (AmCham) раҳбари Роберт Эйжи RTVI’га берган интервьюсида маълум қилди.

АҚШ Украинага “жуда кучли хавфсизлик кафолатларини” ваъда қилди

Ҳали муҳокама қилиниши керак бўлган баъзи масалалар мавжуд, аммо президент Доналд Трамп эришилган ютуқдан мамнун.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

Тожикистон Ўзбекистондан электр энергия олишни бошлади

Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.

«Истанбул Башакшеҳир» бош мураббийи Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди

«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.