Судга ҳурматсизлик учун қандай жавобгарлик бор?

A A A
Судга ҳурматсизлик учун қандай жавобгарлик бор?

Жамиятда ижтимоий адолат ва қонун устуворлиги қарор топишини истаган соғлом фикрли ҳар бир инсон  қонун талабига сўзсиз риоя этиши, ўзгаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги лозим.

Аммо орамизда фуқароларнинг ҳуқуқлари, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказишдан заррача уялмайдиган кимсалар ҳам борки, уларнинг номақбул қилмишларига суд тартибида қонуний баҳо берилади ҳамда шу тариқа юртимизда тинчлик ва сойишталик, халқимизнинг ҳаёти хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлашга эришилади.

Бироқ сўнгги пайтларда одил судловни амалга оширувчи судлар фаолиятига асоссиз аралашувлар, судьялар ва суд ходимларига нисбатан тазйиқ ёки босим ўтказиш, судьяга нисбатан ҳурматсизлик кўрсатиш каби салбий ҳолатлар юз бераётганидан кўз юмолмаймиз. Ваҳоланки,“Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 68-моддасида белгилаб қўйилганидек, “Давлат органлари ва бошқа органлар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мансабдор шахслар, фуқаролар судьяларни ҳурмат қилиши ва уларнинг мустақиллигига риоя этиши шарт. Судьяга нисбатан ҳурматсизлик қилиш, шунингдек, уни очиқдан-очиқ менсимасликдан далолат берувчи хатти-ҳаракатлар қилиш қонунга биноан  жавобгарликка сабаб бўлади”.

Хўш, қандай хатти-ҳаракатлар судга ҳурматсизлик деб баҳоланади ва бундай қилмишлар учун амалдаги қонунларимизда қандай жавобгарлик чоралари белгиланган? Ҳар икки саволга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 180-моддасидан аниқ жавоб топиш мумкин.

Ушбу моддага мувофиқ “гувоҳ, жабрланувчи, даъвогар, жавобгар, ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг судга келишдан қасддан бўйин товлашида ёки мазкур шахсларнинг ва бошқа фуқароларнинг раислик қилувчи фармойишига бўйсунмаслигида ёхуд суд мажлиси пайтида тартибни бузишда ўз ифодасини топган судга ҳурматсизлик — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”.

Келинг, сўнгги пайтларда авж олган айрим блогерлар томонидан ижтимоий тармоқларда ёритилаётган суд жараёнларини видеотасвирга олиш билан боғлиқ вазиятлар хусусида мулоҳаза юритайлик. Аксарият ҳолларда ўзини блогер деб таништирган шахслар судьянинг суд жараёнларини видеотасвирга туширишга рухсат бермаганлигини нотўғри талқин қилиб, судьяни нохолислик, нопрофессионалликда айблаётганларига барчамиз гувоҳмиз. Хўш, блогерлар, ОАВ вакилларининг суд жараёнларини видеотасвирга тушириш тўғрисидаги илтимосномаси қандай ҳолларда суд томонидан қаноатлантирилади ва аксинча қачон рад этилади? Бу борада судлар Олий суд Пленумининг “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида” ги қарорининг 14-бандидан ўрин олган тушунтиришга риоя қиладилар.

Мазкур бандда “очиқ суд мажлисини фототасвирга тушириш, видеоёзувни амалга ошириш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида трансляция қилишга қуйидаги тартибда йўл қўйилади:

фуқаролик ишини кўриш пайтида – суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар розилиги олингандан кейин берган рухсати билан;

жиноят, маъмурий, иқтисодий ишни ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш пайтида – суд мажлисида раислик қилувчининг тарафлар фикрини эшитгандан кейин берган рухсати билан” дея белгилаб қўйилган.

Айнан ушбу тушунтиришга риоя этган ҳолда видеоёзувни амалга ошириш тўғрисидаги илтимосномани қаноатлантиришни рад этган судьяга нисбатан ҳурматсизлик кўрсатиш, уни очиқдан-очиқ менсимасликдан далолат берувчи хатти-ҳаракатлар қилиш нечоғлик ўринли? Суд жараёнларини видеотасвирга тушириш тўғрисидаги илтимосномалари рад этилган (баъзан эса ҳатто илтимоснома билан мурожаат этмаган ҳолда) айрим блогерларнинг ижтимоий тармоқлардаги норозиликлари, ҳатто тартибсизлик қилишлари, албатта, ножоиз.

Ҳаттоки бундай хатти-ҳаракатлар айрим хорижий давлатларда авж олган “одил судловни жанжаллаштириш” (скандализация правосудия) ни ёдга туширади. “Одил судловни жанжаллаштириш” саҳна кўриниши каби олдиндан режалаштирилади ва кенг жамоатчиликни ҳақиқатдан йироқ маълумотлар бериш ёрдамида чалғитиш (манипуляция қилиш) орқали судга босим ўтказиш мақсадида амалга оширилади.

Англо-саксон суд-ҳуқуқ тизимида судга таъсир ўтказиш мақсадида содир қилинган “одил судловни жанжаллаштириш” учун жавобгарлик чоралари белгилаб қўйилган. Хусусан, Францияда бундай қилмиш учун жарима ёхуд олт и ойгача қамоқ жазоси, Англияда эса жарима ва бир йилгача қамоқ жазоси қўлланилади.

Ўз навбатида қўшни давлатлардан бири – Қозоғистон Республикаси қонунчилигида суд мажлиси чоғида ва суд жараёнидан ташқари ҳолларда судга ҳурматсизлик қилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари назарда тутилган. Бундай ҳаракат ёки ҳаракатсизлик учун жарима ёки беш суткагача қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин. Шундай жазо қўлланилганидан кейин ҳам такроран судга ҳурматсизлик қилиш кўпроқ миқдордаги жарима ёки ўн суткагача қамоқ жазоси тайинланишига сабаб бўлади. Судья ва маслаҳатчиларни ҳақорат қилган шахслар жиноий жавобгарликка тортилади.

Россия, Қирғизистон, Тожикистон каби давлатларнинг жиноий  қонунчилигида “судга ҳурматсизлик қилиш”дан иборат хатти-ҳаракат ёки ҳаракатсизлик учун алоҳида моддада жиноий жазолар белгилаб қўйилган.

Ўз навбатида, миллий қонунчилигимизда, хусусан, Жиноят кодексининг 236-моддасида “тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш, яъни ишни ҳар томонлама, тўла ва холисона ўрганилишига тўсқинлик қилиш мақсадида суриштирувчи, терговчи ёки прокурорга ёхуд адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш — уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади”, деб белгилаб қўйилган.

Албатта, юқорида таъкидланганидек, судьянинг рухсатисиз суд жараёнларини видеотасвирга олишга ҳамда трансляция қилишга уриниш билан боғлиқ жараёнлар ҳам суд ишларини ҳал этишга аралашишнинг бир кўринишидир.

Демак, судларга ҳурматсизлик кўрсатадиган, суд мажлиси тартибига риоя этмайдиган, суднинг рухсатисиз суд жараёнларини видеотасвирга олишга уриниб, судьянинг фармойишларига бўйсунмайдиган шахслар бундай хатти-ҳаракатлар салбий оқибатларга, хусусан, маъмурий ёхуд жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини унутмасликлари керак.

Хулоса қилиб айтганда, судлар одил судловни амалга ошириши баробарида кенг жамоатчилик, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар учун суд муҳокамаси ошкоралиги, судлар фаолияти тўғрисида жамоатчиликка ўз вақтида ва объектив ахборот етказилиши учун барча имкониятларни яратиб беришга масъулдирлар. Зотан, суд муҳокамаси  жамиятда ҳуқуқий хабардорлик даражаси ошишига имкон яратади,  одил судловни амалга оширишнинг муҳим кафолати ҳисобланади, судлов фаолияти устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш ва судга нисбатан жамият ишончини оширишнинг самарали воситаси ҳисобланади.

Фақатгина бу жараёнда кенг жамоатчилик ва судлар ўртасида ўзаро тушуниш ва ҳурмат ҳисси устувор бўлиши лозим.

Азиз Абидов,
Ўзбекистон Республикаси Олий суди
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан
ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Зеленский Украина Қуролли кучларини якуний мағлубиятга олиб келиши мумкин

Бу ҳақда Швейцария Бош штабининг истеъфодаги подполковниги Ральф Боссхард айтиб ўтди.

Садир Жапаров белигача қор ёққанига қарамай мактабга қатнаётган ўқувчини президент арчасига таклиф қилди

Маълумотга кўра, болакай Ош вилоятининг Коо-Чати қишлоғида яшайди ва 4-синфда таҳсил олади.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Украина Россиянинг муҳим объектларига зарбалар берди

Бу ҳақда Бош штабнинг Telegram’даги каналида берилган хабарда айтилган.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.