Судандаги тўқнашувларда тўрт киши ҳалок бўлди

Судандаги тўқнашувларда тўрт киши ҳалок бўлди

Судан ғарбидаги Ғарбий Дарфур штатидаги тўқнашувларда тўрт киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди, деб хабар бермоқда Sudan Times маҳаллий расмийларга таяниб.

Пайшанба куни Ғарбий Дарфурда қонли тўқнашувларда тўрт киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди.

Нашр маълумотларига кўра, Эл-Женеина (штат пойтахти) шаҳри раҳбарининг айтишича, айни дамда хавфсизлик хизматлари тўқнашувлар содир бўлган ҳудудларда назорат ўрнатган.

РИА Новости қайд этишича, Судан ғарбидаги Дарфур минтақасида 2003 йилдан бери Судан ҳукумати ва исёнчи айирмачи гуруҳлар ўртасида қуролли тўқнашувлар авж олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!