Спикер ўринбосари А.Хаитов халқ ичида...

A A A
Спикер ўринбосари А.Хаитов халқ ичида...

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, аҳолига муносиб меҳнат ва яшаш шароити яратиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Энди ҳар бир раҳбар, депутатлар халқ дарди билан яшаб, одамларни қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш учун фидойилик кўрсатиб бошқаларга ўрнак бўлиши керак. Фақат шундагина у халқ ишончини қозониши, партия обрўсини ошириши мумкин.

Шу маънода Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ  депутатлари O‘zLiDeP фракцияси раҳбари, спикер ўринбосари А.Хаитов бошчилигида халқ билан мулоқот қилиш, одамларнинг дардини эшитиш, жойлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш мақсадида Қашқадарё вилоятига боришди.

Воҳада ўтказилган учрашувлар доирасида депутатлар гуруҳларга бўлинган ҳолда вилоятдаги корхона, ташкилот, муассаса ва аҳоли хонадонларида бўлишиб, мавжуд реал вазиятни ҳар томонлама чуқур ўрганмоқда, сайловчилар билан юзма-юз мулоқот қилмоқда.

Спикер ўринбосари А.Хаитов воҳага ташрифи доирасида Деҳқонобод тумани ҳокими қабулига келган юздан ортиқ фуқаролар билан мулоқот қилди. Хусусан, ўтган давр мобайнида тумандаги ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида томорқа хўжалиги, чорвачилик, иссиқхона ва ҳунармандчиликни ривожлантириш мақсадида 1 млрд. 200 млн. сўм кредит ажратилганини, 200 ўринли жунни қайта ишлаш корхонаси ишга туширилганлиги, лалмикор майдонларга экиш учун Жанубий Кореядан ток кўчати, Хитойдан картошка уруғлик келтириш борасида амалий ишлар бошланганлигини, бу  йил туманда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида юзга яқин хонадонда томчилатиб суғоришга асосланган замонавий иссиқхонани ишга тушириш режалаштирилганини таъкидлади.

Ўз навбатида, деҳқонободлик сайловчилар ёшларни ишсизлик қийнаётгани, аҳолининг табиий газ таъминоти қониқарсиз экани, кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда бюрократик тўсиқларга дуч келаётгани, тоғолди қишлоқ йўллари яроқсиз ҳолга тушиб қолгани, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар талабга жавоб бермаслигини билдирдилар.

Партия етакчиси сайловчиларни қийнаётган муаммолар – бандлик, ер кадастри, газ, ичимлик суви, йўл ва бошқа масалаларни ўрганди, мурожаатларнинг салмоқли қисми шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, вақт талаб қиладиган муаммолар назоратга олинди.

“Менинг жойим бор, устахонани ҳам ўз кучим билан қураман, фақат  ускуналар харид қилиш учун банкдан кредит олишда ишчи гуруҳидан кўмак сўрадим, – дейди тумандаги “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи тадбиркор Ибодат Неъматова. – Партия вакиллари бу масалада банк раҳбарлари билан маслаҳатлашиб, масалага ечим топди. Бундан мен жуда хурсанд бўлдим”.

Шунингдек, “Моҳмирза” фермер хўжалиги раҳбари Бозоргул Каримова чорва моллари боқиш учун яйловлар қисқариб бораётгани, тиббиёт коллежини битирган Меҳринисо Намозова иш топишда қийналаётгани ва Сабоҳат Бозорова узоқ йиллардан буён фарзандларига алимент пули ололмаётгани ва шу каби бошқа бир қатор фуқаролардан тушган мурожаатлар жойида ўрганилиб, зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Таъкидлаш ўринлики, саломатлик инсоннинг энг қиммат бойлиги ҳисобланади. Шу боис охирги уч йилда Президентимиз раҳнамолигида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини юксалтириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилди. Нафақат шаҳар ва туман марказларида, балки чекка қишлоқларда ҳам замонавий тиббиёт муассасалари барпо этилиб, зарур жиҳозлар билан таъминланди.

А.Хаитов бошчилигидаги бир гуруҳ депутатлар шу куни Деҳқонобод тумани тиббиёт бирлашмасида бўлиб, муассасадаги шароитлар билан танишди, бу ерда беморлар учун яратилган қулайликларни кўздан кечирди.

Шифокорлар билан мулоқотда малакали шифокорлар етишмаслиги, “Белибойли” ва “Обод” маҳалла фуқаролар йиғинларида қишлоқ врачлик пунктлари йўқлиги  туфайли  аҳоли узоқ масофага қатнаб, касалликка ташҳис қўйиш ва даволаниш учун сарсон бўлаётгани қайд этилди. Депутатлар томонидан бу каби масалалар чуқур ўрганилиб, муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари O‘zLiDeP фракцияси раҳбари А.Хаитов раҳбарлигида тумандаги энг оғир, энг чекка ҳудудларга чиқиб, маҳаллама-маҳалла, уйма-уй юрди. Ўз томорқасида иссиқхона ташкил этиб, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларга зарур тавсиялар, маслаҳатлар берди.

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди

Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.

Эрондаги вазиятдан Марказий Осиёда энг кўп Тожикистон қийналиши мумкин

Имкониятлари чекланган республика учун бу озиқ-овқат хавфсизлиги нуқтаи назаридан жиддий ҳажм ҳисобланади.

Грузияда мотам куни эълон қилинди

Бу ҳақда Грузия ҳукумати маъмурияти эълон қилди.

ММА афсонаси Трампнинг Эрон ҳақидаги гапларига кескин жавоб қайтарди

Ўтмишдаги машҳур ММА жангчиси Жефф Монсон Эрон футбол терма жамоаси билан боғлиқ вазият ҳақида ўз фикрини билдирди.

Эрон Исроилга ўта оғир баллистик ракеталар билан кучли ҳужум уюштирди

Эрон Исроил ҳудудига ўта оғир баллистик ракеталарни қўллаган ҳолда кучли ҳужум уюштирди.

Трамп дунё давлатларидан ёрдам сўради

Қўшма Штатлар президенти Хитой, Франция, Япония ва бошқа давлатларни ҳудудда хавфсиз қатновни таъминлаш учун у ерга ҳарбий кемалар юборишга чақирди.

Эрон АҚШга ядровий қурол дастуридан воз кечишни ҳужжатлаштиришни таклиф қилди

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арағчи бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

«Реал»дан учралган мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» кийиниш хонасида нималар бўлди?

«Манчестер Сити» Чемпионлар лигаси доирасидаги «Реал»га қарши сафар ўйинида муваффақиятсизликка учради.

Эроннинг ўрнига Жаҳон чемпионатига бориши мумкин бўлган терма жамоалар номи маълум бўлди

Бу ҳақда ESPN нашри хабар бермоқда.

Эрон дунёга ўз шартларини қўймоқда

Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Россия Эронга ҳарбий ёрдамни кучайтирмоқда

Шу билан бирга, Москва Украина урушида тўплаган тажрибасига асосланиб дрон тактикаси бўйича маслаҳат бермоқда

Нетаняху эронликлар Наврўзни хотиржам нишонлаши учун Ларижонийни ўлдирганини айтди

“Ўтган 24 соат ичида биз ушбу мустабид тузумнинг энг юқори бўғинидаги иккита террорчи етакчисини йўқ қилдик. Бизнинг самолётларимиз террорчи гумашталарга бевосита ерда, чоррахаларда ва шаҳар майдонларида зарба бермоқда.

"Биз жонимизни фидо қилишга тайёрмиз"

Таслим бўлишни талаб қилганлар энди Ҳўрмуз бўғозини очишда ёрдам сўрашмоқда

Эрон Исроилга қарши «қаттиқ қасос амалиёти» бошланганини эълон қилди

Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши ўз котиби Али Ларижонийнинг ҳалок бўлганини расман тасдиқлади.

АҚШнинг Эронга қарши урушдаги харажатлари 1 триллион доллардан ошиши мумкин

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, зарбаларнинг ҳозирги интенсивлиги сақланиб қолса ва қимматбаҳо ракеталар захираларини тўлдириш зарурати туғилса, якуний сумма Ироқ ёки Афғонистондаги кампания учун кўп йиллик харажатлар билан таққосланиши мумкин.

Туркий маданият ва мерос жамғармаси ҳамда AlmaU ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди

2026 йил 16 март куни Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова Олмаота Менежмент Университети (AlmaU) делегациясини қабул қилди.

Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Шунингдек, автоҳалокатда жароҳат олган яна уч нафар ҳамюртимизга тезкор тиббий ёрдам кўрсатилган ва уларга шифохонадан жавоб берилган.

Наманган, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида сифати кафолатланмаган дори воситалари аниқланди

Қарши туманида истиқомат қилувчи, 1965 й.т. шахс ўзининг яшаш хонадонида тегишли лицензиясиз дорихона ташкил қилиб, 82 турдаги жами 1520 дона меъёрий ҳужжати бўлмаган дори воситаларини сотиб келаётганлиги аниқланди.

Президент фармони билан 392 нафар шахс афв этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами ва муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, меҳр-оқибат, бағрикенглик, кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларни намоён этган ҳолда ҳамда давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Трампнинг куёви Жаред Кушнер Яқин Шарқдаги урушдан миллиардлар топмоқчи

New York Times маълумотига кўра, у Affinity Partners компанияси учун тахминан 5 миллиард доллар топишни режалаштиряпти.

Афғонистон Покистонга қарши амалларни вақтинча тўхтатди

Маълум қилинишича, бу қарор Қатар, Саудия Арабистони ва Туркиянинг илтимосига биноан қабул қилинган.

Эрон душман энергетикасини “йўқ қилиш” билан таҳдид қилди

IRIB маълумотига кўра, Эрон Қуролли Кучлари вакили Хотам ал-Анбия нефть иншоотларига қилинган ҳужумларга жавоб сифатида душманнинг барча энергетика инфратузилмаси йўқ қилинишини билдирди.

Исроил Эрон разведка вазири Исмоил Хатибнинг ўлдирилганини маълум қилди

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён ушбу хабарни тасдиқлади.

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 кг наркотик моддалар мусодара қилинди

Натижада, ундаги махсус тайёрланган хуфия жойда бўлган мармар тошлар орасига 9 кг 40 гр опий экстракцияси яширилганлиги аниқланди

“Рома” футболчиси гаровга олинди

Италиянинг AS Roma клуби футболчиси Нил Эль Айнауи уйига қуролли шахслар бостириб кириб, уни ва оила аъзоларини гаровга олди.

АҚШ фуқаролигидан воз кечиш тўлови арзонлаштирилди

АҚШда фуқароликдан чиқиш учун ундириладиган давлат божи кескин камайтирилди.

Эронда АҚШ ва Исроилга алоқадор 55 киши қўлга олинди

Tesnim агентлиги хабар беришича, операция Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси разведка бўлинмалари томонидан ўтказилган.

Фарғонада "Энергосавдо" муҳандиси 9 минг доллар билан қўлга олинди

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Туркияда етти йил аввал бедарак йўқолган ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилди

Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.

Покистон Кобулдаги шифохонага зарба берди

Афғонистон расмийларининг маълумоти бўйича камида 400 киши ҳалок бўлган ва тахминан 250 киши яраланган.

Туркияда ўзбекистонлик аёл уйнинг 4-қаватидан тушиб кетди

Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.

Трамп: «НАТО — бу биз»

АҚШ президенти Дональд Трампнинг айтишича, НАТОнинг асосий кучи АҚШ ҳисобланади.

Жиззахда директор билан тил бириктирган тезкор вакил ушланди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг (ИЖҚКД) катта тезкор вакилига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Британиялик дипломат АҚШнинг Эрондаги операциясини муваффақиятсизлик деб атади

Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.

Эронга алоқадор хакерлар АҚШга йирик киберҳужум уюштирди

The Wall Street Journal нашрининг хабар беришича, Эронга алоқадор деб ҳисобланган хакерлар АҚШда йирик киберҳужум уюштирган.