Солиқ солишдан озод этиладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш

Солиқ солишдан озод этиладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш

Инсониятнинг бутун тарихи давомида ҳеч бир давлат солиқларсиз мавжуд бўла олмаган. Бу оддий ҳақиқат Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам ўз аксини топган, яъни ҳар бир фуқаро қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлаши лозимлиги белгиланган.

Солиқ тажрибаси солиққа тортишнинг бош тамойилини белгилаб берди: «Олтин тухумлар қўядиган товуқни сўйиб бўлмайди», яъни ақлга сиғадиган ва сиғмайдиган харажатларни қоплаш учун молиявий маблағларга эҳтиёж қанчалик катта бўлмасин, солиқлар солиқ тўловчиларнинг хўжалик фаолиятидан манфаатдорлигини бузмаслиги керак.

Хуш, солиқ ўзи нима ва солиқ деганда қонун ишлаб чиқарувчи бу ибора тагида нимани назарда тутади?

Солиқ – қонун билан ўрнатилган миқдорларда ва белгиланган муддатларда бюджет фондига тушадиган мажбурий тўлов.

Давлат томонидан белгиланган солиқлар, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг турли хил мажмуи, уларнинг шакллари ва тузилишининг усуллари давлатнинг солиқ тизимини ҳосил қилади.

Солиқ тизими давлат билан бирга юзага келган ва ривожланиб борган. Давлат шаклланиб боришининг энг илк босқичларидаги қўрбонлик келтиришни солиққа тортишнинг бошланғич шакли деб ҳисоблаш мумкин. У ёзилмаган қонун бўлиб, шу тариқа мажбурий тўлов ёки йиғимга айланиб борган.

Жамият ривожланишининг тарихида ҳали бирорта давлат солиқларсиз фаолият олиб бормаган, чунки унга жамоа манфаатларини қондириш бўйича ўз функцияларини бажариш учун муайян суммадаги пул маблағлари зарур бўлади ва уни давлат фақат солиқлар воситасида тўплай олади.

Шундан келиб чиқиб, солиқ юкининг энг кичик миқдори давлат функцияларининг энг камини бажариш учун давлат сарфлайдиган харажатлар билан белгиланади: булар бошқарув, мудофаа, суд, тартибни сақлаш ва бошқалар, давлатга анча кўп функцияларни бажариш юклатилган бўлса, у шунча кўп солиқ тўплаши зарур бўлади.

Солиқларнинг иқтисодий моҳияти давлатнинг юридик ва жисмоний шахслар билан юзага келадиган пул муносабатлари билан характерланади. Бу пул муносабатлари объектив шартидир ва ўзига хос ижтимоий мақсадга - пул маблағларининг давлат ихтиёрида тўпланишига эга. Шунинг учун солиқ қуйидаги унга тегишли функциялар билан бирга иқтисодий категория сифатида саралаши мумкин:

·Фискал - муайян мақсадларда фойдаланиш учун бюджетга даромадларнинг бир қисмини олиб қўйиш.

·Рағбатлантирувчи - солиқ имтиёзлари, санкциялари ёрдамида техник тараққиёт, капитал қўйилмалар, ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалалари ҳал қилинади.

·Тартибга солувчи - бюджетлар ўртасидаги ва бюджет тизими ичидаги муносабатларни тартибга солиш.

·Тақсимловчи ва қайта тақсимловчи. Солиқ ёрдамида миллий даромад тақсимланади ва қайта тақсимланади.

·Ижтимоий - солиқ имтиёзлари ҳисобига ижтимоий инфратузилма объектлари қўллаб-қувватланади (айрим жисмоний ва юридик шахсларни солиқдан озод етиш).

·Назорат - солиқлар ёрдамида корхоналарнинг фаолиятини назорат қилиш, харажатлар ва фойдани шакллантириш амалга оширилади.

Бугунги кунда солиқ тизими бозор муносабатлари бошланишини мустаҳкамлашга амалий таъсир этиш, тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш ва бир вақтнинг ўзида аҳолининг паст даромадли қатламларининг ижтимоий таққослашиш йўлига тўсиқ бўлиб хизмат қилишга йўналтирилгандир.

Солиқлар давлат фаолиятининг барча йўналишларини молиялаштиришнинг асосий манбаларидан бири ва давлатнинг устувор йўналишларини амалга оширишнинг иқтисодий воситасидир. Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиқ давлат бюджетини шакллантириш, жамиятдаги у ёки бу жараёнларни солиққа тортиш воситасида ривожлантиришга таъсир этиш усулидир. Шундай қилиб, давлатнинг мавжуд бўлиши солиқлар билан узвий боғлиқ, чунки солиқ тушумлари - давлат иқтисодий мустақиллигининг бош манбаидир.

Солиқлар, қарзлар билан бирга ҳар қандай мамлакат мавжуд бўлишининг манбаидир. Давлатнинг тўлов қобилияти ва жаҳон ҳамжамиятидаги умумий мавқеи муайян даражада унинг бюджетидаги солиқлар ва арзлар улушининг нисбатига боғлиқдир. Солиқ тушумлари етарли бўлмаган ҳолларда давлат хорижий давлатларнинг кредитларига мурожаат қилишга, мамлакат аҳолиси ўртасида қимматли қоғозларни жойлаштиришга (ички қарз олиш) ва хорижий инвесторлар учун махсус қоғозларни чиқаришга (ташқи қарз) мажбур бўлади.

Дунёда ҳеч ким солиқ тўлашни ёқтирмайди, лекин бирорта давлат ҳам солиқларсиз яшай олмайди. Солиқ муносабатлари умумдавлат даражасида даромадлар тизимини яратиш эҳтиёжлари мавжудлиги сабабли юзага келади. Солиқларсиз бюджет бўлмайди.

Давлат бюджети даромадларининг каттагина қисми билвосита солиқлар ҳисобига шакллантирилади. Умуман олганда эса охирги йилларда бюджетни шакллантиришда билвосита солиқларнинг роли ошиб бормоқда - бу солиқ юки тобора кўпроқ юридик шахслардан жисмоний шахсларга ўтказилаётганлигини билдиради.

Бюджетнинг даромад қисмини шакллантиришда солиқларининг роли жуда юқори. Кейинги вақтда у бюджетга солиқ тушумларининг 24-27,5% га яқинини ташкил етмоқда.

Юридик шахсларнинг даромад (фойда) ларига солиқ солинадиган солиқ салмоғи улуши доимий равишда камайиб бормоқда.

Ушбу йўналиш, аналитикларнинг фикрига кўра, корхоналарнинг асосий қисми учун солиқ юкининг камайтирилиши тўғрисида эмас, балки солиқ тўлашдан бўйин товлашларнинг, шу жумладан, якка тартибда солиқ имтиёзлари олиш йўли билан, кўпайиб бораётганлигидан далолат беради.

Жисмоний шахсларнинг даромад солиқларига келганда эса бюджетни шакллантиришда унинг улуши режали тарзда ошиб бормоқда.

Умуман олганда, шуни қайд қилиш мумкинки, солиқ тизимини тартибга солишнинг мавжуд тенденцияси солиқ юкини ишлаб чиқаришдан истеъмолга кўчиришга йўналтирилган. Бюджетга солиқлар тушиши нуқтаи назаридан бу бюджетнинг даромад қисмини мустаҳкамлаши зарур, чунки эгри солиқлар унинг анча барқарор манбаи ҳисобланади. Бошқа томондан эса эгри солиқларга таяниш давлатнинг инвестиция сиёсатини амалга оширишдаги роли пассивлигидан ва солиқ юкининг асосий қисмини жисмоний шахслар зиммасига юклашидан далолат беради.

Тадбиркорлар ва тадбиркорлик субъектлари солиқ тўлаш ва давлат бюджетини тўлдириш борасида энг йирик ва салмоқли ўринни эгаллайди.

Тадбиркорлик - капитал сарфлаб товар ва хизматлар яратиш билан фойда топишга қаратилган иқтисодий фаолият, бизнеснинг асосий тури. Тадбиркорлик мулкчилик субъектларининг фойда олиш мақсадида таваккал қилиб ва мулкий жавобгарлиги асосида амалдаги қонунлар доирасида ташаббус билан иқтисодий фаолият кўрсатишидир. Тадбиркорлик ноёб қобилият, ер, меҳнат, капитал, ахборотлар билан бир қаторда иқтисодиёт ва ишлаб чиқаришнинг бош омилларидан бири ҳисобланади. Тадбиркорлик бизнесга киради, лекин ҳар қандай бизнес тадбиркорлик бўлавермайди. Бизнесда товар ва хизматлар яратилиб, бозордаги талаб қондирилганда Тадбиркорлик фаолияти юзага келади.

Тадбиркорлик тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалсада, ушбу тушунча
18 асрда пайдо бўлган ва кўпинча «мулкдор» ибораси билан бир маънода қўлланилган. Хусусан, А.Смит тадбиркорни фойда олиш учун биронбир тижорат ғоясини амалга ошириш мақсадида таваккалчилик билан иш кўрувчи мулкдор деб тавсифлайди. Ҳозизги замон Ғарб адабиётида ҳам тадбиркорлик фойда олиш мақсадида хўжалик юритиш санъати, иқтисодий ва ташкилий ижодкорлик ва ташаббуснинг эркин намоён бўлиши, новаторлик, хавфхатарга доим тайёр туриш каби белгилар билан тавсифланади.

Тадбиркорлик қуйидаги тамойилларга таянади: бозор талабига кўра мустақил иқтисодий фаолият олиб бориш; фойда олишдан иборат мақсадга эга бўлиш; иқтисодий масъулият ва мажбуриятни ўз зиммасига олиб, таваккалига иш кила билиш; янгиликка интилиш; белгиланган қонунқоидаларга риоя қилиш; тадбиркорлик сирини саклаш; ижтимоий масъулиятни ҳис этиш, яъни ўз жамоаси, халқи фаровонлигини таъминлашни ўз фаолиятининг асосий йўналиши деб билиш ва бошқалар.

Ташкилий жиҳатдан тадбиркорлик жисмоний ва юридик шахслар фаолиятидан иборат. Тадбиркорлик бизнес сифатида, асосан, саноат, аграр ва сервис соҳаларда кечади. Тадбиркорлик мулкий жиҳатдан 4 хил куринишга эга: давлат тадбиркорлиги; хусусий тадбиркорлиги; жамоа тадбиркорлиги; аралаш тадбиркорлик.

Иш кўлами жиҳатидан кичик, ўрта ва йирик тадбиркорликка бўлинади. Улар бир биридан капитал миқдори, ишловчилар сони, яратилган маҳсулот ва хизматларнинг бозор қиймати (ҳажми) ва олинган фойда миқдорига қараб фарқланади.

Тадбиркорлик ғоят мураккаб фаолият бўлганидан, махсус истеъдод, тайёргарлик ва тажрибани талаб қилади. Ер юзида тадбиркорлик билан аҳолининг 8—10% шуғулланади, холос.

Ўзбекистонда тадбиркорлик тарихан кўҳна ҳодиса ҳисоблансада, бозор иқтисодиётига ўтиш муносабати билан ўтказилган иқтисодий ислоҳотлар натижасида 20-асрнинг 90 йилларидан бошлаб кичик ва ўрта савдо, умумий овқатланиш, аҳолига хизмат курсатиш корхоналарининг хусусийлаштирилиши муносабати билан хусусий тадбиркорлик анча ривожланди. Республикада иқтисодиётни ислоҳ қилишнинг дастлабки босқичида «Ўзбекистон Республикасида тадбиркорлик тўғрисида» қонуни, «Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш тўғрисида», «Тадбиркорлик ва тадбиркорлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида», «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида» қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кичик тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб қувватлаш механизмини такомиллаштириш тўғрисидаги» фармони Ўзбекистонда бозор иқтисодиётининг асосий таянчи бўлган тадбиркорлар тоифасини шакллантиришга ҳуқуқий базани яратди.

Солиқ имтиёзлари тизимидан фойдаланиш, у тадбиркорлик фаолиятига инвестициялар киритиш жараёнларини рағбатлантиради ва бир вақтнинг ўзида ижтимоий адолат тамойилини амалга оширади, шу билан бирга фуқароларга яшаш учун зарур минимумни кафолатлайди. Имтиёзлар аниқ бир тўловчилар учун белгиланмаслиги, улар барча учун бир хил бўлиши керак.

Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун жавобгарликни либераллаштириш орқали ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, шунингдек, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш ҳамда тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олишҲар қандай тадбикорликни ривожлантириш, уни қўлла-қувватлаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида Давлат солиқ имтиёзларини жорий этади.

Юқорида қайд қилинганидек, солиқ имтиёзлари – айрим жисмоний ва юридик шахсларни солиқдан озод етиш сифатида баҳоланиб, улар ҳисобига ижтимоий инфратузилма объектлари қўллаб-қувватланиши назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексинниг 246-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш мақсадида қуйидагилар солиқ солишдан озод этилади:

1) жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб киришнинг божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида тасдиқланган нормалари доирасида олиб кирилаётган товарлар;

2) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда инсонпарварлик ёрдами сифатида олиб кирилаётган товарлар;

3) давлатлар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳолларда — бошқа ташкилотлар ва шахслар йўналишлари бўйича хайрия ёрдами мақсадларида, шу жумладан техник ёрдам кўрсатиш (грантлар) учун олиб кириладиган товарлар;

4) чет эл дипломатик ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналар расмий фойдаланиши учун, шунингдек ушбу ваколатхоналарнинг дипломатик ва маъмурий-техник ходимлари, шу жумладан уларнинг ўзлари билан бирга яшаётган оила аъзолари шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган товарлар;

5) қонун ҳужжатларига мувофиқ алоҳида қимматга эга маданий мерос объектлари жамоасига киритилган, давлат маданият муассасалари томонидан олинган ёки улар томонидан совғага олинган маданий қимматликлар. Ушбу солиқ солишдан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг тегишли тасдиқномаси мавжуд бўлган тақдирда қўлланилади;

6) ўхшаши Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, тасдиқланган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналар;

7) халқаро китоб алмашинуви бўйича давлат кутубхоналари ва музейлари томонидан олинадиган босма нашрларнинг барча турлари, шунингдек халқаро нотижорат алмашинувини амалга ошириш мақсадида ихтисослаштирилган давлат ташкилотлари томонидан олиб кириладиган кинематография асарлари;

8) миллий валюта ва чет эл валютаси, қонуний тўлов воситалари бўлган банкнотлар (бундан коллекциялаш учун мўлжалланганлари мустасно), шунингдек қимматли қоғозлар;

9) халқаро молия институтларининг қарзлари ва ҳукумат ташкилотларининг халқаро қарзлари ҳисобидан олиб кириладиган товарлар, агар улар олиб кирилаётганда солиқдан озод этилиши қонунда назарда тутилган бўлса;

10) ваколатли давлат органининг ёзма шаклдаги тасдиғи мавжуд бўлган тақдирда, телекоммуникациялар операторлари ва тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситаларини сертификатлаштириш бўйича махсус орган томонидан олинадиган тезкор-қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари;

11) дори воситалари, ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар, шунингдек дори воситаларини, ветеринария дори воситаларини, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмларни ишлаб чиқариш учун қонун ҳужжатларида белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хом ашё. Мазкур норма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ҳам ишлаб чиқариладиган, олиб кириладиган тайёр дори воситаларига, ветеринария дори воситаларига, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Шуни таъкидлаш жоиизки, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш, давлат назоратини такомиллаштириш ва «Солиқчи — кўмакчи» тизими орқали уларга нисбатан маъмурий ва солиқ юкини камайтириш, шунингдек, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш, тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш ҳар қандай давлатнинг энг асосий вазифаси ҳисобланади.

Давлат Бобоноров, Навоий вилоят маъмурий суди судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Учинчи жаҳон уруши айнан қаерда бошланиши айтилди

Кремл бир неча бор рус диаспорасини ҳимоя қилиш баҳонасида ҳарбий ҳаракатларни бошлаган. Грузия, Молдова ва Украинада шундай бўлган.

Британия рекорд миқдордаги аскарини йўқотди

Буюк Британия қуролли кучларининг сони оммавий ихтиёрий ишдан бўшатишлар фонида - иш ҳақи рекорд даражада ошганига қарамай, қисқаришда давом этмоқда.

Россияликлар "Ҳумо арена" бўйича шикоят қилишди

22 декабрь куни Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена" мажмуасида хоккей бўйича КХЛ доирасидаги "Динамо" Минск ва "Спартак" Москва жамоалари ўртасидаги ўйин ўтказилганди.

Қодиров Ўзбекистон раҳбариятини "уйғониш қўнғироғи"дан огоҳлантирди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон раҳбариятини Ғарб оммавий ахборот воситалари кўмагидаги “уйғониш қўнғироғи” ҳақида огоҳлантирди.

Озарбайжон самолёти Қозоғистонга етиб бормай гувоҳларсиз йўқ бўлиб кетиши мақсад қилинган

Озарбайжон самолёти Панцирь ҳаво мудофаа тизими орқали зарба берилган.

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиши кутилмоқда

Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар берди.

АҚШ Украинанинг Россия ҳужумини тўхтата олмаслигини эълон қилди

Украина Россиянинг олға силжишини тўхтатишга қодир эмас, бу ҳақиқат. Бу ҳақда америкалик разведканинг собиқ ходими Скотт Риттер YouTube'даги i Judging Freedom каналида айтиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси фаолиятини юртимизда давом эттиради

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Умар Эшмуродов фаолиятини яна юртимизда давом эттириши мумкин.

Ғарб Россиянинг Украинадаги ғалаба йўлини эълон қилди

Россия Украинада ғалаба қозониш йўлида, Европа тинчликни қўллаб-қувватлаши керак

Эртага, 22 декабрь куни юртимиз бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумоти билан танишинг

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар берди.

Қаттиқ совуқ қачон чекиниши маълум қилинди

Ёғиб ўтган қордан сўнг Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қор қоплами ҳосил бўлди. Бугун эрталаб ҳаво ҳарорати 8-13 даража совуққача, айрим жойларда 15 даража совуққача, энг чекка жанубда 4-6 даража совуққача пасайди.

Ўзбекистонга яна қорли совуқ ҳаво кириб келмоқда

20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.

Эркинжон Турдимовнинг янги иш жойи маълум бўлди

Самарқанд вилояти ҳокими лавозимидан озод этилган Эркинжон Турдимов Президент Администрациясига ишга ўтказилади.

Юртимизга қачон қор ёғади?

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Ҳаво ҳарорати -8 даражагача тушиши кутилмоқда

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Европани ғазаблантирган учрашув

Путиннинг айтишича, Словакия ва Фицо Украина музокараларида воситачилик қилишга тайёр.

Озарбайжон жавоб қайтарди

Озарбайжон Ҳаво Йўллари бу ҳаракат ҳалокат бўйича терговнинг дастлабки натижаларига жавоб бўлганини айтди.

Январь ойи учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзгидромет ойлик прогнозни эълон қилди.

Ҳалокатга учраган Озарбайжон самолёти ҳақида батафсил маълумот берилди

Қозоғистон ҳудудига киришдан аввалроқ ҳаво кемасининг бошқарув тизими, лифти ва алерони ишламай қолган. Экипаж барқарор мувозанатни ва баландликни сақлаб тура олмаган.

Украина шимолий кореялик аскарни асирга олди

Бу ҳақда Yonhap хабар берди.

Путин тажовузкор урушга чек қўйиши керак — Озарбoйжоннинг мухолифат партияси

Озарбoйжоннинг “Мусават” мухолифат партияси Azerbaijan Airlines самолёти уриб туширилгани сабабли Россияни Украина билан урушни тўхтатишга чақирди.

Камол Адван касалхонаси билан алоқалар узилди

Кеча жиноятчи Исроил армияси шифохонанинг бир қисмини ёқиб юборган.

Руслар Украина тупроғида олдинга силжимоқда

Таҳлилчилар Донетск вилоятидаги бир қанча аҳоли пунктлари ҳудудида рус қўшинларининг олдинга силжишини қайд этишмоқда.

Буни билишингиз керак: Ғазо шимолида нима бўляпти?

Эслатиб ўтамиз, Исроил армияси томонидан Ғазо шимолида давом этаётган ҳалокатли қамал Байт Ханун, Байт Лаҳия ва Жабалиядаги фаластинликларни икки ярим ойдан кўпроқ вақт давомида асосий хизмат воситаларидан узиб қўйган.

Зеленский Озарбайжон самолёт ҳалокатида Россияни нима деб айблади?

Украина президенти Владимир Зеленский озарбайжонлик ҳамкасби Илҳом Алиевга шу ҳафта бошида бортида 67 киши бўлган Россияга учаётган самолёт ҳалокати муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Анти-сионист раввинлар Нью-Ёркда баёнот берди

Нью-Ёркда, Barclays Center'да сионистларга қарши яҳудий раввинларнинг оммавий йиғилиши бўлиб ўтди.

Корея пул бирлиги тарихий минимал даражага қулади

Мамлакатдаги сиёсий ноаниқлик давом этиши мумкин бўлганлиги сабабли, сешанба куни Корея вонининг қиймати АҚШ долларига нисбатан кескин пасайди.

Бош прокуратура Комил Алламжоновга суиқасдга алоқадор Россия фуқаролари ҳақида маълумот берди

Улар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан сиртдан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда қидирув эълон қилинган.

Асирга олинган биринчи Шимолий Корея фуқароси жароҳатлардан вафот этди

Асирга олинган биринчи Шимолий Корея аскари оғирлашган жароҳатлардан вафот этди. Бу 27-декабр, жума куни содир бўлди, деб ёзади Yonhap Жанубий Корея разведкаси маълумотларига таяниб.

Путин: Газ етказиб бериш шартномаларини янгилаш учун жуда кеч бўлди

Путин пайшанба кунги телемурожаати чоғида Украина орқали Словакия, Чехия ва Австрияга газ етказиб бериш бўйича келишувни узайтириш учун бу йил вақт қолмаганини айтди ва Киев бу ҳаракат билан...

"Реал" футболчисининг поччасини отиб кетишди

Бунинг устига, 18 ёшли футболчининг оиласи байрам даврида мотамга чўмди.

Хитойнинг олтинчи авлод янги қирувчи самолёти

Хитой ўзининг олтинчи авлод янги қирувчи самолётини илк бор синовдан ўтказди.

Бугун Камол Адван касалхонасига қилинган ҳужумларнинг 5-куни

Ғарбий Соҳилда босқинчилар фаластинликларни оммавий ҳибсга олишмоқда. Ой бошидан буён 495 киши ҳибсга олинган. Ал-Халилдаги назорат-ўтказиш пунктига ҳужум уюштирилди, бир аскар оғир яраланди.

Озарбайжон ҳаво йўллари самолёти Россия ракетаси билан уриб туширилгани исботландими?

Озарбайжон ҳаво йўллари самолётининг Ақтауда қулашига Россиянинг “ер-ҳаво” тоифали ракетаси сабаб бўлган. Бу ҳақда Euronews, Reuters ва бошқа ОАВ Озарбайжон ҳукуматидаги манбаларга таяниб хабар берди.

Маҳмуд Аббос режими Ғарбий Соҳилда Ал-Жазира каналини тақиқлади

Бу ҳаракат Аббос режимининг Женинга ҳужуми пайтида Ал-Жазира "нифоқ уруғини сепмоқда ва ички низоларни қўзғатмоқда" деган айбловлар фонида амалга оширилди.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: 24 соат ичида 20 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлди

Бу ҳақда Фаластин анклавининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги баёнот берди.

Қозоғистондаги авиаҳалокатда қанча одам қурбон бўлгани айтилди

Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида Embraer 190 ҳалокати 38 кишининг ҳаётига зомин бўлди.

Москва Кишинёвга таҳдид қилди

Кишинев томонидан Днестрбўйи электр стансиясини зўрлик билан босиб олиниши Европада оғир оқибатларга ва беқарорликка олиб келади.

АҚШ Ғазодаги сулҳ, ёрдам ҳақида гапиради, аммо Исроилнинг очлик сиёсатини эътиборсиз қолдиради

Байден Нетаняхуга Ғазода хоҳлаган ишини қилиши учун "бўш чек" берганга ўхшайди.

Судандаги вабо эпидемияси

Суданда вабо эпидемияси қурбонлари сони 1258 кишига етди.