Солиқ қўмитаси Раиси ва ўринбосарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳлар 2025 йил 31 июлдан бошлаб ҳудудларда бевосита иш олиб боришни бошлайди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2025 йил 30 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспортини ошириш, янги захира ва имкониятларни ишга солишга доир бир қатор топшириқлар берилди.
Мазкур вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш мақсадида Давлат солиқ қўмитасининг навбатдан ташқари Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда иссиқхоналар фаолиятини ўрганиш ва уларда табиий газдан самарали фойдаланишни таҳлил қилиш бўйича махсус Республика Ишчи штаби ташкил этилди.
Штаб доирасида амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифалар белгиланиб, 4 та ишчи гуруҳи тузилди. Улар қуйидаги йўналишларда фаолият юритади:
Иссиқхоналарни махсус саволномалар асосида тўлиқ хатловдан ўтказиш, улар билан жонли мулоқотлар ташкил этиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш;
Ер майдони, ишлаб чиқараётган маҳсулот, истеъмол қилинаётган ёқилғи миқдори ва электрон газ ҳисоблагичлар маълумотларини қамраб олган ягона электрон дашборд яратиш;
Табиий газ сарфининг соҳалар кесимида самарадорлигини баҳолаш;
Солиқ мажбуриятларини бажаришда иссиқхоналарга кўмаклашиш, хусусан, молиявий жарималарни ижро муддатини ўзгартириш орқали уларнинг банк ҳисоб рақамларини барқарор фаолиятга қайтариш;
Иссиқхоналардаги муаммоларни ҳал этиш мақсадида зарур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Солиқ қўмитаси Раиси ва ўринбосарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳлар 2025 йил 31 июлдан бошлаб ҳудудларда бевосита иш олиб боришни бошлайди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.