Соғлиқни сақлаш вазирлиги инвесторларни ҳамкорликка чақирмоқда
Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Арнасой кўчасидаги 17-уй манзилида жойлашган Соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли Перинатал марказ ҳамда Она ва бола тиббиёт маркази ҳозирда фойдаланилмасдан турибди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу йирик объектларда:
— давлат-хусусий шериклик;
— ишончли бошқарув;
— ижарага олиш шаклларидан бири асосида инвестиция, шу жумладан, хорижий инвестиция киритиш шарти билан тиббий фаолиятни ташкил этиш юзасидан таклифлар қабул қилинаётганини эълон қилади.
Мазкур 2 та объект янгидан қурилган бўлиб, инвестор уларни жиҳозлаш, молиялаштириш ва узоқ муддат давомида тиббий хизматлар йўналишида фаолият кўрсатишни ташкил этиши кўзда тутилади. Мазкур инвестиция лойиҳасини молиялаштириш тўлиқ инвестор маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Шунингдек, ҳар ҳафтанинг пайшанба куни соат 14:00 дан 17:00 га қадар талaбгор компаниялар объектларни бориб кўришлари учун очиқ эшиклар куни деб белгиланади.
"Компаниялар томонидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифлар ва кўрсатиладиган тиббий хизматларнинг батафсил тавсифи 2021 йил 11 мартга қадар қуйидаги манзилга юборилиши лозим:
Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги
Почта манзили: Тошкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, А.Навоий кўчаси, 12-уй
Электрон почта манзили: info@minzdrav.uz
Телефон рақами: +998 99 877 88 63", дейилади вазирликнинг телеграм каналида.
