Собиқ шифокорнинг биргина хатоси 3 ёшли қизчанинг ўлимига сабаб бўлди

A A A
Собиқ шифокорнинг биргина хатоси 3 ёшли қизчанинг ўлимига сабаб бўлди

Ким ҳам адашмайди, дейсиз. Ҳаттоки, инсон саломатлиги ва ҳаётига жавобгар касб эгалари — шифокорлар ҳам баъзида адашишига гувоҳ бўламиз. Аслида бу касб эгаларининг хато қилишга ҳаққи йўқ! Биргина нотўғри ташхис ёки муолажа билан беморнинг ҳаётига нуқта қўйиб қўйишлари ҳеч гапмас. Сўнгги пушаймон, бир умрлик виждон азоби ва тажрибасизлик, касбига совуққонликнинг қурбони бўлган беморнинг яқинлари ҳаётидаги бўшлиқ ўрнини эса ҳеч ким ва ҳеч нима тўлдира олмайди...

3 ёшли қизалоқнинг тана ҳарорати 37 С дан ошгани боис уйидагилари тез ёрдамга қўнғироқ қилишади. Янгиқўрғон туман тиббиёт бўлими ихтиёридаги қишлоқ оилавий поликлиникасининг 61 ёшли терапевти чақирув тушган хонадонга етиб боради. Шифокор боргунига қадар, бемор қизалоқнинг тана ҳарорати 36,9 С га тушиб бўлганди. Шунга қарамай, шифокор унга “Но-шпа” 0,5 мл., “Димедрол” 0,5 мл. ва 12 ёшгача бўлган болаларнинг мушак остига қўлланиши мумкин бўлмаган 2 фоизли “Лидокаин” 0,5 мл. эритмасидан фойдаланган ҳолда муолажа ўтказади. Ваҳоланки, беморнинг бувиси дори беришганидан сўнг набирасининг тана ҳарорати пасайгани, унга укол қилиш шарт эмаслигини айтган. Шифокор “Уколдан сўнг кечаси безовталанмай, яхши ухлайди”, дея сўзида қатъий турган. Ҳатто беморнинг яқинлари шифокорга “Одатда 2 фоизли “Лидокаин” 0,5 мл. дорисини стоматологлар кучли оғриқни қолдириш мақсадида фойдаланишади-ку?! “Аналгин” ва “Димедрол”дан фойдалансангизчи?” ҳам дейишган. Бироқ шифокор ушбу дорилар уларда йўқлигини айтган. Шифокор хато устига яна бир хато қилади. Аниқроғи, муолажа таъсирини кутмай, хонадонни тарк этади. Оқибатда болада анафилактик шок ҳолати кузатилади. Натижада терапевт унинг ўлимига сабабчи бўлади. Қизиқ, шифокорнинг бу борадаги ҳақиқатлари қандай экан?

        "12 ЁШГА ТЎЛМАГАН БОЛАЛАРГА ФОЙДАЛАНИШ МУМКИН ЭМАСЛИГИНИ БИЛМАГАНДИМ"

Судда судланувчи айбига тўлиқ иқрор бўлган...

  — Беморнинг ҳарорати 36,9 С бўлгани сабабли, танасини қайнатиб совитилган сув билан артдим. Сўнг ҳақиқатдан ҳамширага “Но-шпа”, “Димедрол” ва “Лидокаин” эритмасини қизнинг ёнбошидан жўнатишга кўрсатма бердим. Чақирувлар кўп бўлгани боис беморнинг яқинларига “Агар яна безовталик сезилса чақиринглар”, дея хонадондан чиқиб кетдик. Орадан бироз вақт ўтиб, ўша уйга қайта чақирув бўлди. Борганимизда болани қўшнисининг машинасида шифохонага олиб бормоқчи бўлиб туришган экан. Улар гапимга кўра, болани уйга олиб киришди. Ҳамширага “Магния сульфат”, “Фиросемид”, “Преднизолон”, “Мезатон” уколларини беморнинг ёнбошидан жўнатишига кўрсатма бердим. Лекин қизалоқнинг соғлиғи яхшиланмагани учун уни тез ёрдам машинасига чиқариб, тилини шпатель ёрдамида босиб олиб кетдик. У ерда беморга “Магния сульфат”, “Преднизолон”, “Мезатон” уколларини ёнбошдан жўнатдик. Шунда ҳам ҳолати яхшиланмагани боис туман тиббиёт бўлимига олиб кетилди. Йўлда кетишаётганида беморда биологик ўлим ҳолати кузатилган. Шифохонага олиб киришганида шифокорлар болани вафот этганини айтишган. “Лидокаин” эритмасини 12 ёшга тўлмаган болаларга фойдаланиш мумкин эмаслигини билмагандим. “Гомк” ва “Сибазон” дорилари ёнимда бўлмагани сабабли оғриқсизлантириш мақсадида “Лидокаин” дорисидан фойдалангандим. Аслида тана ҳароратини укол қилмай ҳам тушириш имконияти бор эди. Совуққонлигим учун ушбу ҳолат юз берди. Марҳумнинг оила аъзоларидан кечирим сўрайман. Қилган ишимдан чин кўнгилдан пушаймонман. Хатомни тушуниб етдим, қайтиб бу ҳолат такрорланмайди.

Султонмақсуд ХОЛБАТИРОВ, Жиноят ишлари бўйича Чортоқ туман суди раиси:

— Судланувчи Жиноят кодекси (ЖК)нинг 116-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди. Судланувчига ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 3 йил тиббиёт соҳасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Бугунги пандемия даврида кўряпмизки, тиббиёт ходимлари қандай жонбозлик кўрсатишяпти, оиласи ва фарзандлари билан узоқ вақт кўришмасдан, қилган қасамаёдига содиқ қолган ҳолда коронавирусга чалинганлар ҳаёти учун кечаю-кундуз жонини фидо қилиб ишлашяпти. Бундай тиббиётчиларга ҳарқанча таъзим қилсанг кам. Аммо афсуски ҳамма соҳада бўлганидек, тиббиёт соҳасида ҳам ушбу бир жиноий қилмиш тафсилотида келтирилгани каби касб масъулиятини тўлиқ англамаганлар ҳам топилади.

Манба: darakchi.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

«Даҳшатли суммалар»: АҚШ бизнеси Россияга қарши санкциялар туфайли қанча йўқотгани маълум бўлди

Бу ҳақда Россиядаги Америка савдо палатаси (AmCham) раҳбари Роберт Эйжи RTVI’га берган интервьюсида маълум қилди.

АҚШ Украинага “жуда кучли хавфсизлик кафолатларини” ваъда қилди

Ҳали муҳокама қилиниши керак бўлган баъзи масалалар мавжуд, аммо президент Доналд Трамп эришилган ютуқдан мамнун.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

Тожикистон Ўзбекистондан электр энергия олишни бошлади

Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.

«Истанбул Башакшеҳир» бош мураббийи Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди

«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.