2014 йилда Испания тахтидан воз кечган Хуан Карлос I мамлакат солиқ идорасига 4 млн евро миқдорида ўз қарзини тўлади, дейилади El Pais хабарида.
Ўтган йилнинг 9 декабрида фахрий қирол Испанияда 2016 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда солиқ қарзлари бўйича 678 минг евродан ортиқ пул тўлаган эди. Гап бир неча йил давомида эълон қилинмаган даромадлар ҳақида кетмоқда, уларнинг умумий миқдори нақд пулсиз 8 млн евродан ошади.
Тахминларга кўра, Хуан Карлос I хусусий самолётларда парвоз қилган, улар 2018 йилга қадар собиқ давлат раҳбари томонидан амакиваччаси фондидан тўланган.
Нашрнинг таъкидлашича, собиқ қирол ҳимояси Испания солиқ органларига ўз ихтиёри билан декларация топширган. Бундан ташқари, Испания Олий суди прокуратураси фахрий қирол билан боғлиқ яна иккита тергов олиб бормоқда. Улардан бири, Макка-Мадина йўналишида тезюрар темир йўл қурилиши шартномаси Испания компаниялари консорциумига ўтиши учун Саудия томони билан музокараларда воситачи вазифаси учун пул олгани айтилмоқда.
Шунингдек, ОАВда Испания прокуратураси Хуан Карлос I нинг Испания солиқ идораларидан яширинган бўлиши мумкин бўлган Жерси оролидаги маблағларнинг мавжудлигини текшираётгани ҳақида ҳам маълумотлар пайдо бўлди.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
Эронда кассетали бомбаларни зарарсизлантириш чоғида Ислом инқилоби соқчилари корпусининг (ИИСК) камида 14 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди, деб хабар бермоқда «Tasnim» агентлиги.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган
Айни дамда ҳолат Сурхондарё вилояти Экология бош бошқармаси Экополиция ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ва бошқа тегишли ташкилотлар билан бирга воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.