Сиртқи таълимга тестлар. 1695 нафар абитуриент келмади

Сиртқи таълимга тестлар. 1695 нафар абитуриент келмади

Бугун Республика олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига кириш тест синовларининг иккинчи куни – 18 августда давом эттирилди.

Тест синовлари материаллари махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда тест синовларидан 1 кун аввал 17 август куни тест синовлари ўтказиладиган 47та бинога етказилди.

Тест синовлари барча олий таълим муассасаларида бир вақтда 8:00да бошланди. Тест синовларида 16та олий таълим муассасаларининг 17та таълим йўналишида 21 минг 904 нафар абитуриент иштирок этмоқда.

Тезкор маълумотларга кўра, 1 695 нафар абитуриент турли сабабларга кўра тест синовларига келмади.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 16 нафар абитуриент ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгани ўрнига киришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилди.

Барча тест синовлари ўтадиган биноларда 1-сменада тест синовлари соат 11:30да якунланади. 2-смена 15.00да бошланади.

Шу куннинг ўзида тест синовлари натижалари Давлат фелдьегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига қайтарилади.

Якуний маълумотлар тест синовлари 1-сменада тугаганидан сўнг тақдим этилади.

Kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!