Сиртқи таълимга қабул тўхтатиладими?

Сиртқи таълимга қабул тўхтатиладими?

Ижтимоий тармоқлардаги хабарлар ортидан "энди сиртқи таълимга қабул тўхтатилдими?" деган саволлар кўпайди.

Бу қарор фақат 14 та ПEДАГОГИКА йўналишига тааллуқли. Юқоридаги рўйхатдаги 14 та йўналишга жорий йилдан бошлаб қабул тўхтатилди.

Бошқа йўналишларда сиртқи таълим бўйича қабул тўхтатилмаган.
ПEДАГОГИКА соҳасида йўналишлар кўп, юқоридаги 14 тадан бошқа йўналишларга сиртқига ҳамма топшира оладими?

Йўқ, топшира олмайди. Педагогика соҳасидаги бошқа йўналишларга ҳам исталган одам қабул қилинмайди. Фақатгина таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида 5 йиллик иш стажига эга бўлган шахсларгина СИРТҚИга қабул қилинади.

Бу фақат ПEДАГОГИКА соҳасига тааллуқли. Бошқа соҳалардаги йўналишларга бу қарорнинг алоқаси йўқ.

Шунингдек, педагогика соҳасидаги исталган йўналиш учун кундузги ва кечки таълим шаклида ҳам чекловлар йўқ, исталган абитуриент ҳужжат топшириши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!