"Кун тартибида янги вазифалар турибди, биринчи навбатда, бу барча ҳарбий қўмондонлик ва бошқарув органлари, қўшинлар ва бўлинмаларнинг ҳаракатларини, фронтнинг халқаро ҳамкорлардан келаётган қуролларга бўлган эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда аниқ ва батафсил режалаштиришдир", — дея таъкидлади Сирский.
"Ҳарбий моддий-техника таъминоти ва кадрлар малакаси муҳим. Украина Қуролли Кучларининг асосий қадрияти ҳарбий хизматчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи. Шунинг учун, жанговар топшириқларни бажариш ва бўлинмаларни тиклаш ўртасидаги мувозанатни сақлаш, шунингдек, кадрлар тайёрлашни кучайтириш ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб қолмоқда", — дейди Сирский ўз баёнотида.
"Ғалаба қозонишнинг келажакдаги векторларидан бири янги техник ечимларни жорий этиш ва муваффақиятли тажрибани кенгайтириш, масалан, дронлар ва замонавий электрон уруш воситаларини қўллашдир", — дея қўшимча қилди Украина Қуролли кучлари бош қўмондони.
Шуни таъкидлаш керакки, Александр Сирский ҳарбий доираларда топшириқларни бажариш учун аскарларни аямайдиган қаттиққўл генерал сифатида танилган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.