Сирдарёда МИБ ходимларини ҳақоратлаб, жароҳат етказган ота-ўғил судланди

Сирдарёда МИБ ходимларини ҳақоратлаб, жароҳат етказган ота-ўғил судланди

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг очиқ суд мажлиси, ўз биносида раислик қилувчи судья С.Сарибаев, судья ёрдамчиси М.Раимбердиевнинг котибалигида, тарафлардан Сирдарё туман прокурори катта ёрдамчиси Ш.Саидовнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят иши кўриб тамомланди.

Суд, жиноят ишидаги тўпланган далиллар, судланувчилар, жабрланувчилар ва гувоҳларнинг кўрсатувларига баҳо бериб, тарафларнинг музокаралари ҳамда судланувчиларнинг охирги сўзларини тинглаб, қуйидагиларни аниқлади, судланувчилар Б.Р ва З.М лар ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш жиноятини қуйидаги ҳолатда қасддан содир қилишган.

Жумладан, 2020 йил 20 февраль куни соат 15:30 ларда Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё туман бўлими давлат ижрочилари С.Қ. ва А.К.лар, фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро судининг 18.06.2019 йилдаги ижро варақасига кўра, Сирдарё тумани, “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Л.Ж.нинг 5.500.000 сўм кредитдан бўлган қарздорлигини ундириш мақсадида яшаш хонадонига келишиб, Л.Ж.нинг турмуш ўртоғи Б.Р ва ўғли З.М.лар қарздорликни ундира олмаслигини айтишиб ижро ҳужжатини С.Қ.ни қўлидан олиб қўйиб, ғижимлаб отиб юбориб, фаол қаршилик кўрсатишиб, давлат ижрочиларини ҳақорат қилиб, уриб, тан жароҳати етказишган.

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман суди томонидан судланувчиларга нисбатан қонуний жазо тайинланган.

С.Сарибаев,
Жиноят ишлари бўйича Сирдарё туман судининг судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!