Сирдарёда автобус "Damas"га урилди. 8 киши жароҳат олди

Сирдарёда автобус "Damas"га урилди. 8 киши жароҳат олди

2022 йил 5 январь куни соат 13:30 ларда, Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-18А автомобиль йўлида, "Гагарин-Гулистон" йўналишида ҳайдовчи Д.К. "Isuzu" русумли автобусни бошқараётиб эҳтиётсизлиги оқибатида йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган "Damas" русумли автомобилнинг орқа томонига тўқнашган.

⚡️Тўқнашув натижасида, автобус ҳайдовчиси Д.К ва 5 нафар йўловчилари ҳамда "Damas" русумли автомобиль ҳайдовчиси К.К. ва йўловчиси З.Ч.ларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан Мирзаобод тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!