Сирдарё: аграр соҳа ривожи учун билим ва кўникма ўрни муҳим

Сирдарё: аграр соҳа ривожи учун билим ва кўникма ўрни муҳим

Хабарингиз бор, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан ҳудудларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва экспорт ҳажмини ошириш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш ҳамда аҳоли даромадини кўпайтиришга қаратилган ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда.

📍Айни шу мақсадда бугун Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалиги соҳаси раҳбар ходимлари, фермер ва деҳқон хўжалиги вакиллари учун ўқув-семинари ташкил этилди.

💬Семинарда вазирлик томонидан тизимда амалга оширилаётган ишларни тўғри, сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, ўзидан юқори турувчи ташкилотларга маълумотларни тақдим этилишида ишни тўғри ташкил этиш борасида тажриба алмашилди.

✅Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича 2023-йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2024-йилга мўлжалланган истиқболли лойиҳалар статистик ҳисоботи виждонан ёндашилган ҳолда акс эттирилган бўлиши лозимлиги қайд этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!