Шри-Ланка мусулмонларига мол сўйиш тақиқланиши мумкин

Шри-Ланка мусулмонларига мол сўйиш тақиқланиши мумкин

Шри-Ланкадаги ҳукмрон Подужана Перамуна партияси мамлакат миқёсида мол сўйишни тақиқлаш таклифи билан чиқди, дея хабар беради Islamnews. 

Ҳолбуки, мол гўшти маҳаллий мусулмонлар ва насронийлар таомномасининг бир парчаси ҳисобланади. Буддавийлар ва ҳиндлар эса динига ва маданиятга зид бўлгани учун мол гўштини истеъмол қилмайди.

Статистика маълумотларига кўра, Шри-Ланкада киши бошига тўғри келадиган йиллик мол гўшти истеъмоли миқдори 1,8 килони, товуқ гўшти 7,9 килони, чўчқа гўшти эса 320 граммни ташкил этади. 

Маҳаллий буддавийлар кўп йиллардан бери мол сўйишни тақиқлашга чақириб келади. Мусулмонларга қарши кайфият кучайган ҳозирги пайтда бу чақириқ амалга ошадиган кўринади. Бош вазир Махинда Ражапакса ўз партиясининг парламентдаги фракциясидан бу борада розилик олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!