Шимолий Корея мамлакат раҳбарининг АҚШ президенти Дональд Трамп билан янги учрашуви фақат бир шарт билан — Вашингтон КХДРни расман ядровий давлат сифатида тан олсагина амалга ошиши мумкин. Бу ҳақда Шимолий Корея раҳбарининг синглиси ва Меҳнат партияси Марказий қўмитаси бўлим директор ўринбосари Ким Ё Чжон маълум қилган.
“КХДРнинг ядровий давлат сифатидаги қайтариб бўлмас мақомини тан олиш ва унинг имкониятлари ҳамда геосиёсий муҳити тубдан ўзгарганини тушуниш келажакдаги ҳар қандай музокаралар учун дастлабки шарт бўлиши керак. Ҳеч ким бу ҳақиқатни инкор эта олмайди ва уни паст баҳоламаслиги лозим”, деди Ким хоним.
Баёнот Оқ уйнинг Пхеньян билан мулоқотга тайёрлиги ҳақидаги изоҳлари фонида янграган. Ким бу сўзларни “ўтмишга бир томонлама баҳо бериш” деб атаган ва “2025 йил 2018 ёки 2019 йил эмаслигини” эслатиб ўтган. Ўша пайтда Дональд Трамп ва Ким Чен Ин ўртасида учта тарихий учрашув, жумладан, Сингапур ва Ханой саммитлари, шунингдек, қуролсизлантирилган ҳудуддаги музокаралар бўлиб ўтган эди.
Ким Трамп ва Шимолий Корея раҳбари ўртасидаги шахсий муносабатлар “ёмон бўлмаганини” тан олган.
“АҚШ ўзгарган воқеликни эътиборсиз қолдириб, ядросизланишни талаб қилишда давом этса, бундай алоқаларнинг ҳеч қандай маъноси йўқ”, дейди у.
Унинг айтишича, агар Вашингтон янги шартларни қабул қилмаса, унда музокаралар Америка томонининг хомхаёлигина бўлиб қолади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.