Маданият вазирлигига санъаткор одамнинг бош бўлгани яхши. Бу ҳақда Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимовга берган интервьюсида айтиб ўтди.
Шерали Жўраевнинг таъкидлашича, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг маданият вазири этиб тайинланиши — маъқул иш.
— Маданият вазири санъаткор бўлгани маъқул. Озодбекнинг вазир бўлгани яхши бўлди. Чунки у санъаткорларнинг қийинчиликларини бошидан ўтказган. Санъаткорларга бошчилик қилиш — оғир.
Ҳар бир санъаткор бир республикага ўхшайди. Уларнинг барини бошқариш оғир, қийин, лекин Озодбек бошқара олади, у кўп нарсани кўрган, ҳаммасини бошидан ўтказган. Озодбекка муваффақият тилайман.
Озодбек Назарбеков 22 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан Ўзбекистон маданият вазири лавозимига маъқулланган, 24 январь куни эса Президент томонидан тасдиқланган эди. У бунгача маданият вазирининг биринчи ўринбосари эди.
Аввалги маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Президент томонидан янги шакллантирилган Сенатнинг аъзоси этиб тайинланди — у энди парламент юқори палатасида Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасига раислик қилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.