Шахмат. «Qatar Masters open 2023»да ўзбекистонлик 3 спортчи ғолибликка даъвогар

Шахмат. «Qatar Masters open 2023»да ўзбекистонлик 3 спортчи ғолибликка даъвогар

Айни кунларда Қатарда шахмат бўйича "Qatar Masters open 2023" мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Турнирда кеча 8-тур ўйинлари ўтказилган бўлса, бугун сўнгги тур баҳслари бўлиб ўтади. Мусобақада 160 нафар шахматчи иштирок этаётган бўлса, Ўзбекистондан 14 нафар спортчи баҳсларда иштирок этмоқда.

8-турдан кейин жадвалнинг юқори қисми қуйидаги кўринишда:

1. Аржун Эригаиси (Ҳиндистон) — 6,5
2. Нараянан (Ҳиндистон) — 6,0
3. Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) — 6,0
4. Хикару Накамура (АҚШ) — 6,0
5. Мурали Картикеян (Ҳиндистон) — 6,0
6. Нодирбек Ёқуббоев (Ўзбекистон) — 6,0
7. Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) — 6
8. Давид Паравян (Россия) — 5,5
9. Парҳам Мақсудлу (Эрон) — 5,5
10.Аниш Гири (Нидерландия) — 5,5
11. Александр Шиманов (Россия) — 5,5
12. Салим Солиҳ (БАА) — 5,5
13. Магнус Карлсен (Норвегия) — 5,5
14. Домараджу Гукеш (Ҳиндистон) — 5,5.

Кўриб турганингиздек, ҳиндистонлик Аржун Эригаиси 6,5 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, 6 нафар шахматчи ҳисобида 6,0 очкодан бор. 6 очколик спортчилар орасида 3 нафар ватандошимиз бор. Улар ғолиблик учун имкониятни сақлаб туришибди.

Айниқса, Нодирбек Абдусатторов сўнгги турда пешқадам Аржун билан оқ доналарда ўйнайди. Нодирбек Ёқуббоев эса ҳиндистонлик Мурали Картикеянга қарши оқ доналарда ҳаракат қилади. Жавоҳир Синдаровни эса нидерландиялик гройсместер Аниш Гирига қарши қийин ўйин кутиб турибди.

Ўйинлар Тошкент вақти билан 15:00 да старт олади.

9-тур жуфтликлари:

1. Абхиманю Пураник - Магнус Карлсен
2. Нараянан - Хикару Накамура
3. Нодирбек Абдусатторов - Аржун Эригаиси
4. Нодирбек Ёқуббоев - Мурали Картикеян
5. Аниш Гири - Жавоҳир Синдаров
6. Гупта - Гукеш
7. Парҳам Мақсудлу - Темур Қўйбоқаров


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!