Шавкат Мирзиёев янги тайинланган элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев янги тайинланган элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди

27 ноябрь куни мамлакатимизга янги тайинланган хорижий элчилар томонидан ишонч ёрлиқларини топшириш тантанали маросими бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фавқулодда ва мухтор элчилар – Греция Республикасидан Параскеви Цевелеки, Индонезия Республикасидан Сити Руҳайни Жухаятин, Латвия Республикасидан Гиртс Яунземс, Франция Республикасидан Валид Фук, Россия Федерациясидан Алексей Ерхов, Япониядан Кэндзи Хирата ва Тожикистон Республикасидан Насриддин Исматуллодан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари Янги Ўзбекистонда ўз миссиясини бошлаётган дипломатик ваколатхоналар раҳбарларини самимий табриклади.

Ҳозирги беқарор даврда, бутун дунёда мураккаб геосиёсий ва иқтисодий муаммолар кескинлашиб бораётган бир пайтда дипломатларнинг иши тобора муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

– Сизлар бир неча ойдан буён юртимизда бўлиб, бугунги кунда мамлакатимиз қандай жадал ўзгаришлар руҳи билан яшаётганига ва жаҳон дипломатия марказларидан бирига айланиб бораётганига шахсан гувоҳ бўляпсиз, – деди Президентимиз.

Хусусан, жорий йилда Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгаши йиғилиши, Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси, “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” биринчи саммити ва Халқаро иқлим форуми, ЮНEСКО Бош конференциясининг тарихий сессияси ҳамда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг саммити муваффақиятли ўтказилди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг 13 та резолюцияси қабул қилинди.

Бу йил мамлакатимиз Глобал барқарор ривожланиш мақсадлари индексида 19 поғонага кўтарилди ва охирги 10 йил ичида энг юқори натижаларга эришган бешта давлат қаторига кирди. Кейинги саккиз йилда иқтисодиётимиз икки баравардан кўпроққа ошди. Камбағаллик даражаси 35 фоиздан 6,6 фоизгача пасайди.

Очиқлик сиёсати натижасида қарийб 100 та мамлакат учун визасиз режим жорий этилди. Экспорт географияси доимий равишда кенгайиб бормоқда. Бу йил ташқи савдо айланмаси тарихда биринчи марта 66 миллиард доллардан ошди. Жалб қилинган хорижий инвестициялар ҳажми 39 миллиард долларга етди.

Давлатимиз раҳбари, шунингдек, Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини фаол қўллаб-қувватлагани учун элчилар вакиллик қилаётган мамлакатлар ҳукуматларига алоҳида миннатдорлик билдирди.

Президентимиз Греция Республикаси элчисига мурожаат қилар экан, ушбу мамлакат Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги анъанавий ва истиқболли шерикларидан бири эканини таъкидлади.

Жорий йилда икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувлар муваффақиятли ўтказилди. Апрель ойида Тошкентда Греция элчихонаси ўз фаолиятини бошлади.

Йил бошидан бери ўзаро савдо ҳажми 5 баравар ошди. Фармацевтика, енгил ва озиқ-овқат саноати, энергетика, ахборот технологиялари ва транспорт соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Яқин фурсатда Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва Ўзбекистон – Греция бизнес форумининг самарали бўлишини таъминлаш зарурлиги қайд этилди.

Индонезия Республикаси билан муносабатлар ҳақида гапирар экан, Президентимиз халқларимизни азалдан тарихий, диний ва маданий алоқалар боғлаб турганини таъкидлади.

Икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан 60 фоизга ошгани таъкидланди. Кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, телекоммуникация ва туризм соҳаларида қўшма корхоналар муваффақиятли фаолият юритмоқда. Декабрь ойида тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилади.

Келгуси йили Тошкентда Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бизнес форуми ҳамда Жакартада сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилиши салмоқли натижа беришига ишонч билдирилди.

Давлатимиз раҳбари Латвия Республикаси билан муносабатларни муҳокама қилиш чоғида сиёсий ва иқтисодий алоқалар изчил ривожланаётгани, ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқалар фаоллашганини таъкидлади.

Сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистоннинг Латвияга экспорти ва қўшма корхоналарнинг сони уч баравар ошди. Мамлакатимизда Латвия Инвестициялар ва тараққиёт агентлигининг ваколатхонаси фаолият юритмоқда.

Яқинда Ригада Ўзбекистон маданияти кунлари ва Ректорлар форуми муваффақиятли ўтказилди.

Миграция соҳасида келишув имзоланиши, авиақатновлар кўпайиши ва иқтисодий ҳамкорлик механизмларидан самарали фойдаланиш икки мамлакат халқлари янада яқинлашишига хизмат қилиши таъкидланди.

Президентимиз Франция Республикаси ҳақида сўз юритар экан, фаол сиёсий мулоқот туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилганини таъкидлади. Ўтган ойда Стратегик режалаштириш гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг март ойида Парижга амалга оширилган олий даражадаги тарихий ташриф давомида 10 миллиард долларлик қўшма лойиҳалар бўйича келишиб олинди. Йил бошидан ўзаро савдо ҳажми 1,2 миллиард доллардан ошди.

Франция тараққиёт агентлиги билан 2030 йилгача ҳамкорлик дастури тасдиқланди. Ўзбекистон – Франция қўшма университети очилди.

Бу йил Парижда бўлиб ўтган Ўзбекистон маданияти кунлари ва туризм салоҳияти кўргазмаси халқларимиз ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Келгуси йилда Ўзбекистон – Франция инвестиция кенгашининг биринчи йиғилиши ва Ҳудудлараро форумни ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

Россия Федерацияси – Ўзбекистоннинг узоқ йиллик стратегик ҳамкори ва иттифоқчиси.

Ўтган йили ўзаро савдо ҳажми 12 миллиард долларга яқинлашди. Мамлакатимизда Россия сармояси иштирокида 3 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. Йил бошидан буён 4 миллиард долларлик инвестициялар ўзлаштирилди. Россиянинг 15 та олий таълим муассасасининг филиаллари самарали фаолият юритмоқда.

Жорий йил Парламентлараро комиссия йиғилиши, “ИННОПРОМ” халқаро саноат кўргазмаси, Ҳудудлар раҳбарлари кенгаши, сиёсий маслаҳатлашувлар, Ректорлар форуми, Россия маданияти кунлари ва бошқа тадбирлар ўтказилди.

Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилишини самарали ўтказиш, ҳудудлараро мулоқотни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Япония билан стратегик шерикликни кенгайтириш – ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан бири.

Ўзбекистонда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA), Япония ташқи савдо ташкилоти (JETRO) ва Нагоя университетининг ваколатхоналари самарали фаолият юритмоқда.

Телекоммуникация, энергетика, соғлиқни сақлаш, инфратузилмани ривожлантириш, таълим ва туризм соҳаларида 8 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Стратегик мулоқотнинг биринчи йиғилиши август ойида, ўтган ой эса Самарқандда Ректорлар форуми бўлиб ўтди. Осакада “Expo-2025” кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Миллий куни муваффақиятли ташкил этилди.

Кейинги ой Токиода бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокаралар ва ишбилармон доираларнинг мулоқотлари икки томонлама ҳамкорликка янги суръат бағишлашига ишонч билдирилди.

Умумий сиёсий ирода туфайли сўнгги йилларда Ўзбекистон – Тожикистон муносабатлари стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига кўтарилди.

Чегара масалалари тўлиқ тартибга солинди ва транспорт алоқалари тикланди. Парламентлар, ҳукуматлар, ҳудудлар ва ишбилармон доиралар ўртасидаги ҳамкорлик кучайди.

Ўзаро савдо 5 баробардан зиёдга ошиб, 1 миллиард долларга яқинлашди. “Ойбек-Фотехобод” эркин чегараолди савдо зонаси ва “Андархон” савдо-логистика марказининг ташкил этилиши товар айирбошлашни каррасига оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

Саноат, транспорт, геология, энергетика, қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги, туризм, таълим ва маданият соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун салоҳият борлиги қайд этилди.

Маросим якунида давлатимиз раҳбари янги тайинланган элчиларга шарафли фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади, ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун барча мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишга чақирди, ҳудудлар ва хусусий сектор вакиллари билан фаол ҳамкорлик қилишни тавсия қилди.

Ўз навбатида, хорижий дипломатлар самимий қабул ва самарали фаолияти учун яратилган шароитлар учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон билан кўп қиррали ҳамкорликни фаол ривожлантириш учун профессионал тажрибаси ва билимларини тўлиқ сафарбар этишга тайёр эканликларини таъкидладилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

"Манчестер Сити" ҳам Абдуқодир Ҳусановга мурожаат қилди

"Манчестер Сити" ижтимоий тармоқларда янги пост қолдирди.

Галибаф: “Эроннинг жавоби шунчалик даҳшатли бўладики, улар ёлвориб узр сўрашади”

Эрон парламенти спикери АҚШ ва Исроилга “вайронкор жавоб” билан таҳдид қилди.

Эрон олий раҳбари телевидение орқали мурожаат қилади

Али Хоминаий яқин соатларда телевидение орқали халққа мурожаат қилиши кутилмоқда.

Роналду ўз мақсадига эришди

Криштиану Роналду яқинда клуб бошқарувидан норозилигини билдириб, "Ан-Наср"нинг бир нечта ўйинига бойкот эълон қилган эди.

Эрон нега араб давлатларига зарба бермоқда?

Кўпчилик нега эронликлар Форс кўрфазидаги араб монархиялари ҳудудларига зарба бераётганини тушунмаяпти. Ахир улар яширинча Эрон нефтини сотишда ёрдам берган, тинчлик тарафдори бўлган, гўёки бевосита алоқаси йўқ эди, деган фикр бор.

Тожикистонда “тахт” транзитига тайёргарлик бошландими?

Тожикистонда эҳтимолий “тахт” транзити ҳақидаги гап-сўзлар яна кучайди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

Эрон олий раҳбарига уюштирилган ҳужум қандай тайёрланган эди?

АҚШ Марказий разведка бошқармаси Эрон олий раҳбари Али Хоманаий вафот этишидан олдин бир неча ой давомида уни кузатиб борган.

АҚШда “асрнинг энг ижобий бурилиши” юз берди

Мазкур чиқиш Россия босқинининг тўрт йиллиги санасига тўғри келган бўлса ҳам Украинадаги уруш қисқача тилга олинди.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

“Ан-Наср” Роналдуни сотадиган бўлди. Биринчи харидор аниқ

Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби раҳбарияти мамлакат Профессионал лигасининг энг машҳур юлдузи Криштиану Роналду билан хайрлашишга тайёр.

Имомали Раҳмон вафот этди(ми)?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.

Қорақалпоғистондаги “Борсакелмас” қўриқхонаси фотоқопқонига қорақулоқ муҳрланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги “Борсакелмас” давлат буюртма қўриқхонасида ўрнатилган фотоқопқонларга қорақулоқ муҳрланди.

Ер юзидаги совуқлик рекорди қайд этилди

"Восток" станциясидаги олимлар 15 февраль санаси учун Ер юзасидаги энг паст ҳароратни қайд этишди.

Тезкор хабар: Эрон АҚШ базалари томон янги авлод ўта оғир ракетасини учирди

Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ базалари йўналиши бўйлаб янги авлод ўта оғир ракетасини учирди.

Туркия қасос сифатида АҚШ ҳарбий базасига зарба бердими?

Бу ҳақда Туркия аксил-дезинформация маркази баёнот берди.

Нетаньяху Исроилдан қочиб кетди

У Эрон баллистик ракета отишидан олдин қочишга улгурибди.

Медведев: Эрон тўқнашувга бардош бера олади, аммо нархи юқори бўлади

У бу ҳақда 2 март куни TASSга берган шарҳида маълум қилди.

Лондон Украинадан ёрдам сўради

Британия ҳукумати раҳбарининг сўзларига кўра, Лондон АҚШга Эронга қарши амалиётлардa Британия базаларидан фойдаланишга рухсат берган

Ларижоний: Эрон узоқ муддатли урушга тайёр

Бу ҳақда Tasnim News Agency хабар берди.

Испания АҚШга Эронга қарши базаларини беришдан воз кечди

Бу ҳақда Хосе Мануэл Албарес ва Мария Хесус Монтэро 2 март куни El Periodico нашрига маълум қилган.

Трамп АҚШ Эрон­ ҳудудида қуруқликдаги амалиёт бошлашни истисно этмади

"АҚШ Эронга қарши кенг қамровли уруш бошлаши эҳтимоли бор, мен уларнинг ҳудудига қуруқлик қўшинларини юборишим мумкин, буни истисно қилмайман", — деди АҚШ президенти.

Эрон олий раҳбарининг ўлдирилиши дунё миқёсида зўравонликка йўл очадиган хавфли бурилиш бўлди

Бундай фикрни Эроннинг Россиядаги элчиси Козим Жалолий билдирди.

48 соат ичида 60 та стратегик нишон ва 500 та объектга зарба берилди

Islamic Revolutionary Guard Corps (ИИҚК) маълум қилишича, Эрон сўнгги 48 соат ичида АҚШ ва Исроилга қарашли 60 та стратегик нишон ҳамда 500 та ҳарбий объектга ҳужум қилган.

Трамп: АҚШ ҳали Эронга йирик зарбаларни бошламаган

Бу ҳақда CNN 2 март куни хабар берди.

Макрон Франциянинг ядровий каллаклари сонини оширишни буюрди

Франция президенти Эммануэл Макрон 2026 йилда мамлакат янги гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини ишга туширишини эълон қилди. Лойиҳа Буюк Британия ва Германия билан биргаликда амалга оширилиши режалаштирилган.

ДХХ: Тошкентдаги нарколабораториядан йирик миқдорда гиёҳванд моддалар чиқди

Тошкент шаҳрида аниқланган нарколабораториядан катта миқдорда гиёҳванд моддалар ва прекурсорлар олинди.

Нетаньяху ҳужумлардан омон қолди

Бинямин Нетаньяху офисига қилинган ҳужумлардан омон қолгани маълум бўлди.

Агар Эрон Ҳўрмуз бўғозини атиги бир ойга тўсиб қўйса, ЕИда газ нархи 130%га ошиши мумкин

Бу ҳақда “Goldman Sachs” инвестиция банки маълум қилди.

АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида Эрондаги мактабнинг 170 нафар ўқувчи ва педагог ҳодими ҳалок бўлди

Бу ҳужумдан олдин, Минаб шаҳридаги қизлар мактабига қилинган ҳужум оқибатида 40 нафар ўқувчи ҳалок бўлгани маълум қилинган эди.

Ҳизбуллоҳ Исроилга ракета ва дронлар билан ҳужум қилди

Ҳизбуллоҳ Ливан давлатини эмас, Эрон режимини танлади ва тинч аҳолимизга ҳужум қилди.

Прокуратура ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Эрон жанубидаги фожиа: Қизлар мактабига берилган зарба қурбонлари 165 нафарга етди

Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга таяниб "Fars" агентлиги хабар берди.

Нетаняху Эронга қарши зарбаларни кучайтиришини билдирди

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Эронга қарши ҳужумлар янада кучайтирилишини маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг «Х» (собиқ Twitter) саҳифасида ёзган.

Трамп: Эрон икки ҳафта ичида ядровий қуролга эга бўлиши мумкин эди

Унинг айтишича, айнан шу сабабли АҚШ Эронга қарши ҳужум уюштирган.

Яқин Шарқда логистика издан чиқмоқда

Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Исроил армияси 100 минг захирачини жалб этишга тайёргарлик кўрмоқда

Исроил армияси — Israel Defense Forces — Эронга қарши «Арслон нидоси» операцияси доирасида тахминан 100 минг нафар захирачи ҳарбийни қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

АҚШ ва Исроил раҳбарлари Эрон масаласида кескин баёнотлар берди

АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши операция «режадан олдинда» кетаётганини билдириб, «48 нафар етакчи бир зумда йўқ қилинди. Бу жуда тез содир бўлди», деди.

Эрон Абу-Дабидаги Франция ҳарбий-денгиз базасига зарба берди — БАА Мудофаа вазирлиги

Маълумотга кўра, ҳужум Абу-Дабида жойлашган Франциянинг доимий ҳарбий-денгиз объектига қаратилган.