Шавкат Мирзиёев маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилади

Шавкат Мирзиёев маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 май куни маҳаллий саноатни ривожлантиришга қаратилган устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Бугун дунёдаги тебранишлар шароитда ҳар бир давлат, аввало, энг кўп иш ўринлари яратадиган соҳаларни ҳимоялаш чораларини кўраяпти. Мамлакатимизда тўқимачилик, қурилиш материаллари, мебелсозлик ана шундай соҳалардир – уларда 1 миллионга яқин аҳоли ишламоқда.

Ўтган 4 ойда юртимизда саноат 6,3 фоизга ўсиб, 290 триллион сўмга етган. Экспорт 20 фоизга ошиб, 6 миллиард 350 миллион долларни ташкил этган.

Йиғилишда маҳаллий саноатни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Бу борадаги ҳолат туман ва тармоқлар кесимида таҳлил қилиниб, камчиликлар кўрсатиб ўтилди.

Масалан, тўқимачиликда 7 мингга яқин тадбиркор 500 дан зиёд турдаги маҳсулотлар чиқараяпти. Айримлари нуфузли брендларга кийим-кечак етказиб бераяпти.

Лекин кўпчилик сифатга ишлаётгани билан, буни кўрсатиб бера олмаяпти. Ҳозиргача фақат 244 та корхонамизда халқаро сертификат бор, холос. Уларнинг ҳам катта қисми Тошкент ва водий вилоятларида бўлиб, бошқа ҳудудларда бармоқ билан санарли.

Ўзбекистон Президентининг фармонига кўра, нафақат халқаро сертификат олиш, балки корхонани бунга мослаштириш харажати ҳам қоплаб берилиши белгиланган. Бундан фойдаланиб, имкониятларни тадбиркорларга етказиб, ҳар бир вилоятда халқаро сертификатга эга корхоналарни кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Давлатимиз раҳбари бу борада муҳим ташаббусни илгари сурди. Ўзбекистонда Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси ташкил қилинади. Унга хориждан бренд-менежер, дизайнер, маркетологлар жалб этилиб, миллий брендларимизни жаҳон бозорига олиб чиқишга кўмаклашилади. Халқаро сертификати бор, рақобатбардош маҳсулотларга сифат белгиси берилиб, дунёда кенг тарғиб этилади.

Юртимизда миллий маҳсулотлар бир жойда сотиладиган савдо марказлари йўқ. Шу боис энди ҳудудларда “Mall of Uzbekistan” мажмуалари барпо этилади. Улардаги савдо дўконлари тадбиркорларга минимал нархда ижарага берилади. Бундай марказлар харидорларга кенг танлов имконини бериб, хорижий туристларга ҳам қулай бўлади.

Ҳозирги мураккаб шароитда ўзимизда бор хомашёни чуқур қайта ишлаб, қўшилган қийматни кўпайтириш – энг асосий масала. Шу мақсадда, тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчилар учун факторинг тизими жорий қилинди, бунга 100 миллион доллар ажратилди.

Шунинг давоми сифатида, энди тўқимачилик корхоналари ип-калавани факторинг асосида соддалашган тартибда сотиб олиши мумкин бўлади.

Маҳаллий саноатдаги яна бир салоҳиятли йўналиш – мебелсозлик. Бу тармоқда 7 минг 500 та корхона ишлаб турибди. Ўтган йилнинг ўзида 920 та янги корхона очилган. Соҳада 6 триллион 700 миллиард сўмлик маҳсулот тайёрланиб, 20 миллион долларлик мебель экспорт қилинган.

Тадбиркорларимиз бундан кўпига ҳам қодир. Шу мақсадда уйдаги ҳунармандликдан саноатлашган босқичга ўтиш истагида юрганлар анча.

Шу боис, энди 5 нафаргача ишчи олганларга якка тадбиркор сифатида мебель ишлаб чиқаришга рухсат берилади. Ушбу фаолиятни бошлаш, кенгайиш истагида юрган ёш тадбиркорларга 7 йилга 5 миллиард сўмгача 18 фоизли кредит ажратилади.

Мебелчиликка ихтисослашган Шароф Рашидов, Янги Наманган, Пастдарғом, Ўрта Чирчиқ, Қува, Бувайда, Юнусобод ва Учтепа туманларида Хонқа тажрибаси асосида мебелчилик марказлари ташкил этилади.

Соҳадаги кичик бизнес вакиллари чет элдан материаллар олиб келишда қийналиши мумкин. Уларга бу борада кўмаклашиш, транспорт харажатларини енгиллатиб, хомашёни арзон етказиб бериш мақсадида ёғоч ва ёғоч материалларини марказлашган ҳолда олиб келиш ташкил этилади. Бунда монополияга йўл қўйилмайди, аксинча бозорда танлов имконияти ошади. Тадбиркорлар нархи ва эҳтиёжига қараб, ушбу арзонлаштирилган ёғочдан ёки бошқа таъминотчидан сотиб олиши, ёки чет элдан ўзи келтириши мумкин бўлади.

Шунингдек, 14 турдаги хомашё, фурнитура, аксессуар учун 3 йил муддатга импорт божи 1 фоиз этиб белгиланади.

Экспорт фаолиятини рағбатлантириш мақсадида мебелчиларга халқаро сертификат олиш харажатининг ҳамда хориждан жалб қилган дизайнер, маркетолог, муҳандис-технологлар иш ҳақининг ярми қоплаб берилади. Халқаро кўргазмаларда ижара пули компенсация қилинадиган майдон ҳозирги 20 квадратдан 40 квадрат метрга оширилади.

Юртимизда азалдан қадрланган заргарлик бугун иқтисодиётда қўшимча драйвер бўлиши мумкин. Ўган йили бу тармоқда ишлаб чиқариш 200 миллион доллардан ошган, экспорт 17 фоизга ўсиб, 92 миллион долларга етган.

Лекин бу йилига 100 тоннадан зиёд олтин қазиб олинадиган Ўзбекистондаги имкониятларнинг ўндан бири ҳам эмас. Шу боис бу соҳада ҳам қўшимча енгилликлар белгиланди.

Энди заргарлар ҳам якка тадбиркор сифатида тилла буюмлари савдоси билан шуғулланиши мумкин бўлади. Чет элдан мутахассис олиб келиш харажатининг 2,5 минг долларгача қисми камида 5 нафар шогирд чиқариш шарти билан қоплаб берилади.

Бу соҳада ҳам саноат усулига ўтиш ва миллий брендларни қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади. Хусусан, заргарликда ишлатиладиган ускуналар ва уларнинг бутловчи қисмлари импорт божидан озод қилинади. Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатларидан олтинни бўлиб тўлаш асосида сотиб олиш тартиби яна 3 йилга узайтирилади. Нуфузли брендлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, уларнинг дизайни ва қолипини олиб келиш харажатининг 30 минг долларгача қисми қоплаб берилади.

Туркия, Дубай ва Миср тажрибаси асосида Тошкент, Андижон ва Хивада заргарлик марказлари очилди. Энди бундай мажмуалар бошқа ҳудудларимизда ҳам босқичма-босқич ташкил этилади.

Заргарларни хомашё билан барқарор таъминлаш учун бу йил биржага чиқариладиган олтин ҳажми 6 тоннадан 8 тоннага оширилади. Барча ҳудудларда олтин захираси яратилади.

Бунга жавобан, тармоқда “яширин иқтисодиёт” улушини қисқартириш, қонуний фаолиятга рағбат чораларини қўллаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Бунёдкорлик кўлами кенг бўлган юртимизда қурилиш материалларига талаб юқори. Ҳозирги кунда бу тармоқда 10 мингга яқин корхона фаолият юритмоқда. Эндиги муҳим вазифа сифат ва харидоргирликни таъминлаш.

Шу боис бунёдкорлик ишларида маҳаллий материаллардан кенгроқ фойдаланиш, девелоперларга айланма маблағ учун кредит ажратиш орқали буни қўллаб-қувватлаш зарурлиги қайд этилди.

“Шаффоф қурилиш” платформасида қурилиш материаллари корхоналари реестрини ташкил қилиб, у орқали сифат рейтингини юритиш вазифаси қўйилди.

Маҳсулотлар таннархини туширишда энергия иқтисоди жуда долзарб. Шунинг учун энергия ва ресурс сарфи юқори йўналишларни таҳлил қилиб, тежамкор инновацион ечимларни қўллаш муҳимлиги қайд этилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддилар ва тадбиркорларнинг таклифлари эшитилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

«Даҳшатли суммалар»: АҚШ бизнеси Россияга қарши санкциялар туфайли қанча йўқотгани маълум бўлди

Бу ҳақда Россиядаги Америка савдо палатаси (AmCham) раҳбари Роберт Эйжи RTVI’га берган интервьюсида маълум қилди.

АҚШ Украинага “жуда кучли хавфсизлик кафолатларини” ваъда қилди

Ҳали муҳокама қилиниши керак бўлган баъзи масалалар мавжуд, аммо президент Доналд Трамп эришилган ютуқдан мамнун.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

Тожикистон Ўзбекистондан электр энергия олишни бошлади

Тожикистон ташқи бозорларга фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида Ўзбекистон энергия тизими (500 кВт «Регар-Ғузор» электр узатиш линияси) орқали чиқади.

«Истанбул Башакшеҳир» бош мураббийи Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди

«Истанбул Башакшеҳир» жамоаси бош мураббийи Нури Шахин Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ҳақида фикр билдирди, дея хабар қилади Sports.kz Milliy Futbolimiz манбасига таяниб.

Наманганда 23 нафар болага ноқонуний диний таълим берган эркак ушланди

У диний билимларни ижтимоий тармоқлардаги номаълум манбалардан мустақил ўрганган бўлиб, расмий диний маълумотга эга бўлмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.