Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик йўллади

Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик йўллади

2004 йилдан буён мамлакатни бошқариб келаётган Бирлашган Араб Амирликлари президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён узоқ касалликдан сўнг 13 май куни 73 ёшида вафот этди. Шу муносабат билан президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик бидирди.

"Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари, Абу Даби Амирлиги валиаҳди Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ва мамлакат Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумга Президент Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади", - деб ёзди президент расмий матбуот котиби Шерзод Асадов ўз телеграм-каналида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!