Шавкат Мирзиёев БААда катта эҳтиром билан кутиб олинди (видео)

Шавкат Мирзиёев БААда катта эҳтиром билан кутиб олинди (видео)

Давлатимиз раҳбарининг 24 март куни Бирлашган Араб амирликларига жўнаб кетгани тўғрисида хабар берган эдик.

Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёевни БАА Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён кутиб олди.​

Президент ахборот хизматининг хабар беришича, аэропортда томонларнинг қисқа суҳбати бўлиб ўтган. Унда олий даражадаги учрашувлар кун тартибига киритилган икки томонлама ҳамкорликка оид долзарб масалалар кўриб чиқилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!