"Афтидан, шатдаунни тугатишга жуда яқинмиз. Биз ҳеч қачон мамлакатимизга келаётган маҳбуслар ёки ноқонуний муҳожирларга катта маблағлар, ҳатто умуман пул ажратишга рози бўлмаймиз. Ўйлайманки, демократлар буни тушунишган. Шатдаун яқинда тугайди, сиз буни тез орада билиб оласиз", — деди Доналд Трамп.
Аввалроқ АҚШ Сенати шатдаун тўхтатишга имкон берувчи қонун учун овоз бергани хабар берилган эди. Маълум қилинишича, 100 нафар сенатордан 60 нафари бу қонунни маъқуллаган. Демократлар ҳукуматни 2026 йил 30 январгача молиялаштиришни таъминлайдиган чора-тадбирлар пакетини қўллаб-қувватлашга рози бўлган
"Овоз бериш жараёни Демократлар партиясининг саккиз нафар марказчи сенатори республикачилар етакчилари ва Оқ уй билан келишувга эришганидан кейин бўлиб ўтди. Келишувга кўра, ҳукумат ишини қайта тиклаш эвазига арзон тиббий суғурта (Оbamacare) дастури бўйича кенгайтирилган субсидияларни узайтириш масаласи кейинчалик овозга қўйилади", дея хабар бермоқда CNN.
Энди бу келишувни Конгресс Вакиллар палатаси тасдиқлаши керак, шундан сўнг ҳужжат имзолааҳ учун президент Доналд Трампга юборилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Таҳлилларга кўра, Россияда ёшларнинг йирик шаҳарларга оммавий кўчиши, инфратузилманинг етарли ривожланмагани ва аҳолининг кескин қариши сабабли юзлаб кичик шаҳарлар яқин йилларда умуман харитадан йўқолиб кетиши мумкин.
2023-йил октябридан бери Исроилнинг Ғазо секторига ўтказган ҳужумларида 70 125 киши ҳалок, 171 015 киши яраланган. Сўңгги 24 соат ичида ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин янги ҳужумларда 366 киши ҳалок бўлди.
Der Spiegel ёзишича, Европа раҳбарлари Украина президенти Владимир Зеленскийни Вашингтоннинг эҳтимолий хатти-ҳаракатларига нисбатан эҳтиёткор бўлишга чақирган.
Швейцариянинг Женева шаҳрида Атроф-муҳитга таъсирни трансчегаравий контекстда баҳолаш тўғрисидаги Конвенция (Эспо конвенцияси) ва Стратегик экологик баҳолаш (СЭБ) протоколи доирасида Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш (АМТБ) ва СЭБ бўйича Ишчи гуруҳнинг 13-йиғилиши (1–3 декабр) бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик экспертизаси маркази директори Ғайрат Маҳамедов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг Актау шаҳридаги Бош консуллиги қўшни Қозоғистон Республикасида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари ортиб бораётгани ҳақида огоҳлантирди.
Грузия полицияси намойишчиларга қарши “камит” номи билан танилган бромбензилцианид кимёвий моддасини қўллаган. BBC ушбу хулосага намойишчиларнинг кўрсатмалари, кимёвий қуроллар бўйича экспертларнинг фикрлари, Грузия ИИВ махсус бўлинмасидаги манбалари ва шифокорларнинг маълумотларини ўрганганидан сўнг келди.
Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги хабарига кўра, Керхе тўғонида сув сатҳининг кескин пасайиши оқибатида тўғон орқали электр энергияси ишлаб чиқариш тўхтаган.