Шарл Мишел: "Европа Иттифоқи юқори тўловлардан азият чекиб, иқтисодий таназзулга юз тутиш хавфига яқинлашмоқда"

Шарл Мишел: "Европа Иттифоқи юқори тўловлардан азият чекиб, иқтисодий таназзулга юз тутиш хавфига яқинлашмоқда"

Европа Кенгаши раҳбари Шарл Мишел Украина инқирози Европа Иттифоқи ва АҚШга турлича таъсир кўрсатаётганини таъкидлади, деб ёзмоқда Corriere della Sera нашри.

"Можаронинг АҚШга таъсири Европадаги каби эмас. АҚШ энергия экспортчиси. Европа Иттифоқи юқори тўловлардан азият чекиб, иқтисодий таназзулга юз тутиш хавфига яқинлашмоқда. Европа бизнеслари энергия учун кўпроқ пул тўлаб, АҚШ бизнеслари билан рақобатга дуч келишади", — дейди у.

Мишел, шунингдек, Россия президенти Владимир Путинга қўнғироқ қилиши мумкинлигини ҳам истисно қилмади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!