CАВОЛ: Бир киши вафотидан кейин ўз тана аъзосини бошқа бировга ўтказишни васият қилганини эшитиб қолдим. Шариатимизда тирик ёки вафот этган инсоннинг тана аъзосини бошқа бировга кўчириш жоизми?
ЖАВОБ: Аллоҳ таоло инсонни жонзотлар ичида мукаррам қилди. Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади: “Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик” (Исро сураси, 70-оят).
Демак, инсон ва унинг аъзолари мукаррам, вафот этган киши ҳукми ҳам мукаррамлигича қолади. Яъни, вафот этган кишининг жасадини хўрлаш ёки бирор аъзосини кесиб олиш катта гуноҳ саналади. Шунинг учун инсон аъзоларини сотиш мумкин эмас. Ўлган инсоннинг аъзолари ворисларига мерос бўлмайди, унинг аъзоларини сота олмайдилар.
Бир инсон аъзосини иккинчи инсонга кўчириш масаласига келсак, “инсонга манфаат етказиш ва ундан зарарни даф қилиш” шаръий қоидасига биноан қуйидаги шартлар асосида бир инсон аъзосини иккинчи инсонга кўчириш амалиёти мумкин бўлади: аъзосини ҳадя қилувчи одамнинг аъзоси олинганда унинг ҳаёти хавф остида қолмаслиги; ўз аъзосини ҳадя қилувчи ихтиёрий равишда ҳадя қилиши, ҳеч ким томонидан мажбур қилинмаслиги; беморнинг касаллиги тиббиёт жиҳатидан фақат унинг аъзо кўчириш йўли билангина тузалиши мумкин деган хулосага келинган бўлиши; аъзосини ҳадя қилувчи ҳам ва янги аъзо қўйилаётган тараф ҳам жарроҳлик амалиёти муваффақиятли тарзда ўтиши ва кутилган натижага эришилишига ишонч ҳосил қилган бўлиши (Робитатул Оламил Исломий ҳузуридаги Ислом Фиқҳи Академияси қарори ва Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг фатвоси).
CАВОЛ: Айрим кишилар икки қўл билан овқатланаётганини кўриб қоламиз: чап қўлида нон, ўнг қўлида қошиқ бўлади. Шу тўғрими?
ЖАВОБ: Ўнг қўли билан овқатланиш, чой ичиш суннатдир. Нон ушатиш, гўшт майдалаш каби ишларни икки қўлда бажариш мумкин. Аммо бир қўлда нон, иккинчисида қошиқ ушлаб овқатланиш суннатга хилофдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Қачон бирортангиз еса, ўнг қўли билан есин. Қачон бирортангиз ичса, ўнг қўли билан ичсин. Чунки шайтон чап қўли билан еб, чап қўли билан ичади” (Имом Муслим ва Имом Термизий ривояти).
CАВОЛ: Бир неча ёши улуғ отахонлар намоз вақти бел очилиб қолса, намоз бузилади, деди. Шу тўғрими? Бу борада тўлиқроқ маълумот берсангиз.
ЖАВОБ: Намоз дуруст бўлиши учун аврат бўлган аъзолар тўсилиши шарт. Чунки сатр аврат намознинг фарзларидан бири ҳисобланади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Эй Одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (пок кийимларингиз)ни (кийиб) олингиз!”(Аъроф сураси, 31-оят).
Уламоларимиз бирор-бир аврат аъзосининг тўртдан бир қисми бир муддат очилиб қолса намоз бузилади, деганлар. Аёл кишининг соқи (яъни болдири), эркак кишининг сони алоҳида аъзо ҳисобланади. Бир муддат миқдори эса бир марта тасбеҳ айтишга кетадиган вақт миқдоричадир (“Ҳошиятут Таҳтовий”).
Баъзи ёшлар калта ва тор кўйлак билан намоз ўқияпти, руку ва саждага борганларида аврат аъзосининг тўртдан бири, ҳатто кўпроғи кўриниб қолиб, ўқиётган намозлари дуруст бўлмаяпти, баъзилар эса калта шим (шортик)да намоз ўқимоқдалар. Шим белни ёпганда тизза очилиб қолиши, тиззани ёпганда эса бел очилиб қолиши табиий. Ваҳоланки, тиззанинг ўзи ҳам алоҳида аврат ҳисоблананади, унинг тўртдан бири очилиб қолиши билан намоз бузилади. Қулай ва аврат аъзоларни ёпадиган кенг ва узун кийимда намоз ўқиш динимиз талабидир.
Дунёда 100дан ортиқ давлат борки, уларнинг ҳар бирига хос тарих, маданият ва миллийлик бор ва булар инсонни ўзига жалб қилади. Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бугун бутун дунё эътиборини тортмоқда. Сиз Қорақалпоғистон ҳақида билармидингиз?!
Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин.
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.
Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.
Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.
Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.
Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.
Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.
Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.
Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.
Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.
16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.
Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.