Шаҳарларда транспорт тезлигини пасайтириш тўғрисида петиция эълон қилинди

Шаҳарларда транспорт тезлигини пасайтириш тўғрисида петиция эълон қилинди

"Mening Fikrim" жамоавий мурожаатлари порталида шаҳарларда транспорт воситаларининг максимал тезлигини чеклаш тўғрисида петиция эълон қилинди.

Мурожаат муаллифи Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритиш орқали шаҳарларда рухсат этилган максимал тезликни 50 км/соат, ижтимоий аҳамиятга эга объектлар (мактаблар, болалар боғчалари, шифохоналар ва бошқалар) яқинида 30 км/соатгача чеклашни таклиф қилмоқда.

Муаллиф Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий маълумотларига мурожаат қилади, унга кўра, автомобиль 30 км/соат тезликда ҳимоясиз (ҳимояланмаган) йўл иштирокчисига урилганда, кўп ҳолларда пиёдалар омон қолади, автомобиль тезлиги 50 км/соатда эса, уларнинг аксарияти вафот этиши мумкин.

ЖССТ пиёдалар ва транспорт воситаларининг тўқнашуви натижасида ўлимга олиб келадиган жароҳатларни олиш эҳтимолини кўрсатадиган қуйидаги маълумотларни келтиради:

  • 60 км/соатда юқори тезликда ўлим хавфи 95% ни ташкил қилади;
  • 50 км/соат тезликда ўлим хавфи 80% гача камаяди;
  • 40 км/соат тезликда ўлим хавфи 38−40% бўлиши мумкин;
  • 30 км/соат тезликда ўлим хавфи 10−13% гача камаяди.

«Бошқарув пайтида ҳайдовчилар ҳимояланган ҳолда автоуловда бўлишади ва кўпларида хавфсизлик камарлари ҳам тақилган бўлади, автоҳалокат пайтида улар ҳимоя қилинади, пиёдалар эса йўқ», — дейилади петицияда.

Муаллиф «бизнинг кўз олдимизда пиёдалар тезлигини ошириб юбориш оқибатида неча марта фожиа бўлганини» эслашни таклиф қилди.

«Шуни унутмангки, шаҳарда пиёдаларга қараганда транспорт воситалари анча кам. Ҳамма пиёдалар ҳам ёш ва соғлом эмас. [Бундан ташқари,] транспорт воситасидан чиқганда ҳайдовчилар ҳам пиёдаларга айланишади ва уларнинг ҳаёти бошқалар каби таҳдидларга дучор бўлади», — дея таъкидлади муаллиф.

Олий Мажлис палаталарига юборилган жамоавий мурожаат камида 10 минг овозга эга бўлиши керак. Ушбу петиция бўйича овоз бериш муддати уч ой ичида якунланади. Мурожаатларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддати 60 кундан ошмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!