Аввал хабар қилганимиздек, Туркиянинг жануби-шарқида, Сурия билан чегара яқинида 7,4 баллик кучли зилзила юз берди. Шунингдек, зилзила Туркиядан ташқари Сурия, Кипр ва Ливанда ҳам кўплаб вайронгарчиликларни ва қурбонларни олиб келди.
Айни пайтда маълум бўлишича ушбу юқори баллик зилзила ҳақида аввалроқ прогноз қилинган. Жумладан, нидерланд сейсмолог олими Франк Ҳогербитс ўзининг твиттер саҳифасида Туркиянинг жануби-шарқи, унга қўшни Сурия, Иордания ва Ливан билан чегарадош ҳудудларида яқин кунларда 7.5 магнитудалик кучли зилзила бўлишини воқеадан уч кун олдин прогноз қилган.
Туркиядаги бугунги силкинишлар харитаси эълон қилинди. Америкалик олимларнинг фикрича, энг катта магнитуда 7,8 ни ташкил қилган. 30 га яқин ерости силкинишлари қайд этилган.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
АҚШ президенти Доналд Трамп Россия раҳбари Владимир Путин билан суҳбатлашгандан сўнг, Россиянинг Украинага қарши урушда ғалаба қозонишига ишонч билдирди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.